АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Шу ўринда айтиш жоиз, бир неча йиллардан буён илк марта асосий футбол турнири трансляция ҳуқуқини «Узрепорт» эмас,
Миллий телерадиокомпания қўлга киритди. Тендер натижалари эълон қилинганидан буён МТРКга нисбатан 3та жиддий шикоят ҳақида эшитдим:
* Чексиз ресурслар туфайли тендерда ғолиб бўлган;
* Техник имкониятлари паст;
* Шарҳловчиларнинг даражаси паст.
Тескари тартибдан бошлаймиз. Шарҳловчилар савиясини муҳокама қилишни зиммамга олмайман, чунки МТРКда ҳам, «Узрепорт»да ҳам қандай шарҳлашларини билмайман. Лекин биринчидан, шарҳловчилар ҳақидаги ҳар қандай фикр соф субъективизмдир (дид ва ранг учун шерик йўқ), менимча. Иккинчидан, муайян турнир учун вақтинча шарҳловчилар ва экспертлар жамоасини жалб қилиш мумкин. Барча йирик компаниялар шундай қилади ва мен шарҳловчилар ва экспертларнинг кенг танлови туфайли «Матч-ТВ» эмас, BeInSport каналини маъқул кўраман, гарчи ҳар иккисига киришим мумкин бўлсада. Эфир тасвири сифатини ҳам муҳокама қилолмайман. Лекин қандайдир техник ечим топилса, ҳайрон бўлмайман. Фақат тендер ҳақида гапиришим мумкин: «Узрепорт» ўзи яратган рақобат қурбонига айланди. МТРК 10 йилча олдин дангаса, лоқайд ташкилот эди. 2006 йили Ўзбекистон чемпионати ўйинлари трансляцияси юзасидан 60 миллион сўмлик шартнома тузилганида, МТРК билан музокара жараёнида қатнашганман. МТРК шу суммани ҳам тўламаган. «Узрепорт»нинг юзага чиқиши МТРКни ҳаракатга солди. Агар бунга қадар барча тендерларда «Узрепорт»га кетма-кет ютқазган бўлса, энди вазият ўзгармоқда. Тўғри, «Узрепорт» бюджети чеклангани туфайли рақобатлашишга қийналди. Лекин ишончим комил, ечим топилади. Масалан, ҳуқуқларни воситачи (Saran Media)дан эмас, балки ФИФА тендерида бевосита иштирок этиш асносида сотиб олишга уриниш мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар, спорт трансляциялари бозоридаги рақобат ички футболда муносабатлар қандай йўлга қўйилиши кераклигига мисолдир. Рақобат - футболимиз иқтисодида етишмаётган нарса.
Айтганча, шахслар ўртасида ҳам рақобат йўқ (2 йилдан буён ПФЛга ваъда қилинган сайловни кутяпмиз, яқинда ЎФАга вице-президент тайинлангани ҳам ғалати). Бизга лоақал ғоялар рақобати керак. Журналистлар танқидга жавобан қарши ҳужум ва узун туҳматларга учрашаётган бўлсалар, қандай рақобат ҳақида гапириш мумкин? Рақобат ва танқид руҳи ички футболга қайтмагунича, «Титаник» сузишда давом этади.
Алишер Никимбаев
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789