Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоалар устозлари Равшан Ҳайдаров ва Хавьер Маскеранолар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.
Р.Ҳайдаров: - "Ўйин сифати, йигитларнинг руҳий ҳолатидан кўнглим тўлди. Фақатгина доимий касалимиз — ҳужумни якунига етказиш бўйича оқсадик. Рақибда ҳам кўп вазият бўлмади, бироқ имкон қадар улардан фойдаланишди. Биз эса имкониятларни кўкка совурдик. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса қилишимиз керак. Ажойиб атмосферада Аргентинага қарши тенгма-тенг ўйнадик. Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди.
Вақти-вақти билан рақиб йўлини тўсдик. Яккакурашларда ҳам рақибга кўп имконият бермадик. Рақибнинг маҳоратли футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Тўғри, натижа жамоага салбий таъсир ўтказади. Бироқ бу борада тушунтириш ишлари амалга оширамиз. Олдинда яна иккита ўйин бор. Йигитларни кейинги ўйинга тайёрлашга ҳаракат қиламиз.
Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларимизни ўрганамиз ва шунга қараб майдонга кимни тушириш ҳақида хулоса чиқарамиз. Гуруҳдаги нариги учрашувни таҳлилчи мураббийлар тўлиқ кузатиб боришди. Мен беллашувнинг бир қисмини кўрдим, шу боис бутун ўйинга баҳо бера олмайман. Бироқ хулосаларим жамоалар кучлилигидан далолат бериб турибди.
Жамоада кимнидир ажратиб кўрсата олмайман, бутун жамоани эътироф этишим мумкин. Улар бор имкониятини ишга солишди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтирди.
Абдураззоқовда сўнгги дақиқаларда имконият юзага келди. У тўғри очилди, зарба йўллашни уддалади, аммо аниқлик етишмади.
Холдорхоновда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, асосий ҳужумчимиз эканлигини сезган ҳолдан уни рақиб ҳимоячилари яхши қўриқлашди…
Х.Маскерано: - Ўзбекистоннинг Осиё чемпиони сифатида қийин рақиб эканлигини билардик. Очилиш учрашуви билан боғлиқ ҳадик бор эди.Биринчи ўйин ҳар доим бизни асабийлаштирган. Мен бу ҳақда йигитлар билан гаплашдим, улар кучини ижобий нарсаларга сарфлаши керак. Баъзида ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш эта олдик, бироқ янада шаклланишимиз учун кўп меҳнат қилишимиз даркор.
Диққатни бир жойга жамлашдаги муаммолар биринчи голга олиб келди, бироқ футболчилар буни тузата олди. Иккинчи бўлимда эса шогирдларим толиқди ва баъзи услубий ўзгаришларга қўл урдик.
Мухлисларга тўла стадионда ўйнашдан яхшироқ нарса йўқ. Жаҳон чемпионатида ўйнаш жуда катта масъулият талаб этади, лекин мен йигитларга бундан завқ олишлари кераклигини айтаман…
Манба: www.championat.asia
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789