Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
ҚУЛАЙ ГРАФИКА.
Газетамизнинг аввалги сешанба сонида Европа миллий чемпионатлари янги мавсуми старти баҳона АПЛ ва Ла Лига клублари бош мураббийлари ҳақида яхлит маълумот тақдим этгандик sports.ru сайтининг қулай тасвирлари ёрдамида. Бугун шу мавзу давоми ўлароқ, «А» серия кенгликларига нигоҳ бурамиз. Хўш, Италияда бош мураббийлар таркиби қандай кўринишда?
Юлдузлар гуруҳи қандай? Италия футболи мураббийлар масаласида анча барқарор. Ҳар ҳолда, анъанавий кучли мураббийлик мак-таби миллий чемпионатни доимий равишда юлдуз устозлар билан таъминлаб келмоқда. Маурицио Сарри, Симоне Инзаги, Стефано Пиоли, Жан Пьер Гасперини, Массимилиано Аллегри - янги мавсум арафасида деярли ҳам-ма ўз жойида. Бу гуруҳга суперюлдуз Жо-зе Моуриньо ва «Кальяри»ни «А» серияга қайтарган «қа-рия» Клаудио Раньерини қўшинг. Ҳа, «А» сериянинг янги мавсуми мураббийлар кураши масаласида ҳам ўзгача интрига тақдим этадиган кўринади!
Янги шартномалар. Чемпионатга киришадиган 4 нафар янги мураббий аллақачон ўз клубини ўрганишга улгурди ва рақобат қозонида «қайнаш»га шай. Руди Гарсия чемпион - «Наполи»нинг нафис ўйин тизими ва кучли иштиёқини бузиб юбормасликни ўйлайди аввало. «Лечче», «Верона» ва «Фрозиноне» клублари эса янги менежерлар билан бошқача қийинчиликларга дуч келиши тайиндек. Ҳарқалай, бу жамоалар бош вазифа - «А» сериядан учиб кетмаслик миссияни бажаришга ҳозирча унча танилмаган Роберто Д~Аверса, Марко Барони ва Эйсебио ди Франческо билан киришяпти.
Кимларни алоҳида кузатиш керак? Бу банд остида узун рўйхат тузиш мумкин. Бинобарин, «А» серия АПЛдан кейин иккинчи рақамли чемпионат мақомига яқинлашмоқда ва юксалишда жамоалар тўплаган мураббийлар гуруҳи хизмати катта, албатта. Табиийки, Жозе Моуриньо ва унинг «Рома»си яна жадвалнинг юқори қисмига тиришади, «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри олдида эса «кекса синьора»ни олимп чўққисига қайтаришдек катта вазифа бор. Сўнгги йиллар кескин ўзгарган ва катта суръатда ўсиш ҳаракатига тушган амбицияли «Милан» ва «Интер» бошқарувчиларини ҳам унутмаслик керак: Стефано Пиоли - Симоне Инзаги рақобатининг ўзи бир олам. Бундан ташқари, Маурицио Сарри ва унинг ўта қизиқарли «Лацио»си ҳам бор. «Наполи» янги бош мураббий Руди Гарсия билан чемпионлик мақомини ҳимоя қилишга уринади, албатта. Клаудио бобо Раньери эса ҳаммани яна бир бора ҳайратлантириш учун қайтганини исботлашга куч беради. Тўғри, унинг камтарин «Кальяри» билан «Лестер» мўъжизаси»га ўхшаш эртакнамо ҳикоя ёзиши ақлга сиғмайди, аммо қандайдир «сюрпризлар» улашишга имкон топса керак, барибир. Бундан ташқари, ёш мураббийлар - Тьяго Мотта («Болонья») ва Альберто Жилардино («Женоа») ҳам диққат марказида бўлишади. Умуман, «А» сериянинг янги мавсуми нафақат Италия чемпионати хос мухлислари, балки нейтрал фанатларни ҳам ўзига жалб этса, ажабмас. Ахир топ-мураббийлар бош ролни ўйнайдиган сериални ўтказиб юбориш мумкинми?
Ким биринчи бўлиб истеъфога чиқиши мумкин? Қанчалик ғалати туюлмасин, лекин ишдан айрилишга биринчи рақамли номзод бўлиш Руди Гарсия чекига тушиши ҳеч гап эмас. Чунончи, Саудия Арабистони бўйлаб сафардан кейин Италияга қайтган франциялик мутахассис олдида ўта мураккаб вазифа турибди: чемпионлик учун пойга 1-турдан бошланади. Бордию, Гарсия стартда депсинадиган бўлса, кузга бормай, ишсизга айланиши мумкин. Ҳар ҳолда, «Наполи» хўжайини Аурелио де Лаурентис тезкор натижа сўрайдиганлар тоифасидан ва у омадсизликка узоқ тоқат қилолмайди. Массимилиано Аллегрининг «курси»си ҳам жуда мустаҳкам эмас. Ўзи италиялик мутахассиснинг ўтган мавсум ўз лавозимини қандай сақлаб қолгани бироз ҳайратланарли. Энди ундан дарҳол натижа кўрсатиш талаб этилади. Акс ҳолда... Хуллас, мураббийнинг тақдири «Ювентус»нинг дастлабки ойларда қандай ўйнашига боғлиқ, шубҳасиз.
Яна нима? Янги мавсум Италияда қайси клуб чемпионликка эришади? Буни айтиш тугул, тахмин қилиш ҳам жуда-жуда қийин. Биринчидан, куч жиҳатидан бир-бирига яқин клублар сафи ақл бовар қилмас даражада кенгайди. Иккинчидан, уларнинг ҳар бири ўзига хос ажойиб менежерга эга. Чемпионатда маҳаллий мутахассислар кўплиги (80 фоиз) ҳам кураш янада қизғин тус олишини таъминласа керак.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789