ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
Осиё кубоги-2023 финалига чиққан Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Жанубий Кореяга (0:0, пен — 3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.
- Гувоҳи бўлдингиз, бугун бир-бирига мос жамоалар шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсда кучлар тенг келгани билан бизда кўпроқ вазиятлар бўлди. Пенальтилар сериясидаги ғалаба мантиқан тўғри бўлди. Зотан, матонат кўрсатган жамоам билан фахрланаман ва уларга раҳмат айтаман.
Захирадан тушганлар ўйинга мослашиши қийин бўлган бўлсада, уларнинг ҳарактлари сабаб хавфли вазиятлар яратдик. Бир сўз билан айтганда барча футболчилар ўзларини каўрсата олишди. Асад Жўрабоевни сариқ карточка олгани учун алмаштирдим, у ҳам мослашаётганди.
Пўлатхўжа Холдорхонов ва Беҳруз Асқаровнинг жароҳатлари борасида ҳозир бир нима дея олмайман. Шифокорларимиз текширишади. Агар жароҳатлари халақит қилмаса, ўйнашади. Бўлмаса, бошқа ўйинчилар майдонга тушади.
Кўп вазиятлар яратяпмиз, яхши ўйин ташкил этяпмиз, аммо якуний паллаларда совуққонлик етишмаяпти. Ҳа, бу борада ишлашимиз керак.
Ўиндаги мухлислар қўллаб-қувваатлаши сабаб ўйинга танланган тактикадан ҳам чалғимаслик зарур.
Финалгача кўп куч йўқотдик, аммо шунга яраша тайёргарлик кўрганмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларимизга ҳам раҳмат. Австралия ва Жанубий Кореядан ҳам бу борада қолишмадик.
Энди ғолибона ҳиссиётларни жиловлаб олиб,ҳозирдан кейинги ўйинга тикланиш бошлаймиз...
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789