ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё Кубоги U20 1/4 финали доирасидаги Австралияга (1:1, пен — 5:4) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Авваламбор мухлисларимизни ЖЧ йўлланмаси билан табриклайман. Футболчиларимиздан миннатдорман. Зотан,драматик ўйинда матонат кўрсатишди, борларини беришди. Йигитларнинг муносабати учун якунда Аллоҳ ҳам қўллаб юборди. Ўйинга келсак, бизда кўпроқ имкониятлар бўлди. Стандартдан тўп ўтказиб юбордик, аммо йигитлар характер кўрсатишди.
Яримфиналдаги рақиб? Жанубий Кореями ё Хитойми, фарқи йўқ. Бу босқичга кучсиз жамоа чиқмайди. Жаҳон чемпионатига йўл олдик, аммо яна олдинга қараб юришимиз керак.
Иккинчи марта жаҳон чемпионатига олиб чиқяпман (биринчиси — 2015 йил). Шукр, насиб қилди. Жамоани тайёрлашда олдинги тажрибалар қўл келди. Икки давр футболчиларини таққосламайман. Бу йигитларга доим 2015 йилдаги жамоани намуна сифатида кўрсатиб келганман.
Ўйинга режамиз иш берди. Австралия учун ноқулайлик ярата олдик. 5 ҳимоячи билан бошладик, прессинг қилдик. Менимча, асосий вақтдаёқ ғалабани ҳал қилдик.
Холдорхонов чарчаб қолди? Менимча, ундай эмас. У ҳимоячиларга босим ўтказишда давом этди. Чарчаган ва кучи қолмаган футболчиларни кўришим билан алмаштирдим. Ўзгаришларни вақтида қилдим, деб ўйлайман. Захирадан тушган Пўлатов, Жабборовлар ҳам яхши қўшилиб кетишди.
Психологик муаммо? Бу йигитларда характер бор. Албатта, руҳий томонлама ҳам ишлаймиз.
Ғалабаларда ички муҳит ҳам катта рол ўйнайди. Жамоада ҳаммаси соғлом рақобат асосига қурилган. Захирадаги футболчилар ҳам хафа бўлмай, бир бутун бўлиб жон куйдиришади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу ғалаба эвазига жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
***
Ёшлар термасининг етакчи футболчиларидан бири Аббос Файзуллаевҳам ушбу ўйин хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Аллоҳга беҳисоб шукр. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун 2 йил ишлагандик. Миллий жамоадаги ҳамма футболчилар-у ходимлар тер тўкишди.
Австралия — кучли жамоа. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз қовушмаган бўлмаса-да, танаффусда хотиржам эдик. Ўзимизга ишончимиз бор эди. Рақибни ўргангандик. 120 дақиқа давомида боримизни бердик.
Турнир бошланишидан олдин максимум вазифа қўйганмиз. Мақсадимиз — чемпион бўлиш.
Бирга-бир вазиятни уролмаганимдан кейинги ҳиссиётлар? Характер кўрсатишим талаб этиларди. Ҳаётда синиб қолмаслик, йиқилганда тура олиш керак.
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789