«Реал» Родригодан воз кечади

«Реал» Родригодан воз кечади

«Реал» раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини қайта ташкил қилмоқчи.

Ана шу мақсадда бразилиялик ҳужумкор футболчи Родриго трансферга қўйилиши режалаштириляпти. Sport нашрининг хабар беришича, Родриго 11та учрашувида 1тадан гол ва ассист қайд этгани «қироллик клуби» мутасаддиларини қониқтиргани йўқ. Энди раҳбарият уни сотиб юбориб, ўрнига сермаҳсул ўйинчи олиб келишни мўлжалламоқда. 22 ёшли футболчи ҳам Карло Анчелотти уни ҳужум марказида ўйнатаётгани ёқмаётганидан шикоят қилди: «Мен ҳар доим қобилиятим қанотларда ўйнашга қаратилгани, ҳужум марказида ўйнаш ёқмётгани, лекин бунга мажбур бўлаётганимни очиқ айтиб келганман. Бразилия терма жамоасида қанотда ўйнайман ва бу кенг ҳудуд бўйлаб ҳаракат қилишимга имкон беради ва яхши ўйин кўрсата оламан. «Реал»га келаси йили ёзда янги ёш футболчи Эндрик келади. Бундан ташқари, мадридликлар Килиан Мбаппе, Эрлинг Холанд, Виктор Осимхен ёки уларнинг даражасидаги машҳур форвардлардан бирини трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.