ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: «Сити»ни бой қилган америкалик мухлислар
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
Кун сайин яқинлашиб келаётган навбатдаги ЖЧ бир қатор футболчилар ва миллий термаларга янги рекордларни ўрнатиш имкониятини тақдим этади.
Шу боис, хорижлик касбдошларимиз ноябрь-декабрь ойларида Қатар заминида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада янгиланиш эҳтимоли юқори бўлган рекордлар ўнлигини эслатиб ўтишни лозим топишди.
123 - Жаҳон чемпионатларида ҳали бирор терма жамоа Аргентиначалик кўп (123) сариқ карточка ёки Бразилия каби (11) қизил карточкалар билан жазоланмаган. 9та «қизил» билан 3-ўринни эгаллаб турган Уругвай Қатарда майдондан четлатилган ўйинчилар сони «2» кўринишига келмаслиги учун тегишли эҳтиёт чораларини кўришига шубҳа йўқ.
109 - Бразилия ва Германия термалари ўйинлар сони бўйича ЖЧ рекордчилари ҳисобланишади. Уларнинг бири шу йил ана шу қўшҳокимликка барҳам бериши мумкин.
70 - Эрон термасига қарши беллашув билан Англия ўзининг мундиаллар доирасидаги 70-ўйинини нишонлайди. Нидерландия миллий жамоаси эса Эквадор билан куч синашиш асносида учрашувлар сони бўйича Швецияни қувиб ўтади ва етакчи ўнликдан жой олади.
27 - ЖЧ финал босқичларида имкониятни бой бериш борасида Мексика ўзига хос рекорд ва антирекорд соҳиби ҳисобланади. Бу терма чемпионлик унвонига эришолмаган жамоалар ўртасида энг кўп - 57 учрашувда майдонга тушган, уларнинг 27тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Шунингдек, Мексика ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони бўйича «фахрли» 3-поғонани (98) банд этган. Бу борада Германия (125) ва Бразилия (105) термалари етакчилик қилишмоқда.
20 - Фаолияти ниҳоясига етмаган футболчилардан атиги 11 нафари мундиалларда 20 ва ундан ортиқ учрашувларда майдонга тушишган. Лионель Месси бу маррадан атиги 1 қадам ортда турибди, Криштиану Роналду эса бунинг учун Қатар мундиалида 3та учрашувда қатнашиши талаб этилади.
19 - Навбатдаги икки учрашув Мессига Аргентина рекордчиси бўлмиш Диего Марадона билан тенглашиб олиш имконини беради. Агар даҳо «альбиселесте» билан финалгача етиб борса ва барча учрашувларда майдонга тушса, афсонавий Лотар Маттеусга (26) тенглашиб олади.
10 - Дидье Дешам Франция термасини 12 марта финал босқич учрашувларига олиб тушган. Бу борада франциялик мутахассис Қатар мундиали йўлланмасини қўлга киритган 29 нафар касбдошлари орасида мутлақ рекордчидир. Яна битта учрашув унга жаҳон чемпионатлари тарихида шундай кўрсаткичга эришган афсонавий мураббийлар - Хельмут Шон, Луис Фелипе Сколари, Марио Загалло, Хоахим Лоу, Карлос Альберто Паррейра ва Оскар Табареслар қаторидан жой олиш имкониятини беради.
8 - Қатар-22 саралашидан ўтган 29 терманинг бош мураббийлари ўша мамлакат фуқаролари эмаслар. Ортда қолган 21та мундиалда фақат маҳаллий мураббийлар бошқарувидаги термалар чемпионлик унвонига сазовор бўлишган.
4 - Криштиану Роналду 4та ЖЧда гол уришга муваффақ бўлган. Қирол Пеле, Уве Зеелер ва Мирослав Клозе ҳам айни кўрсаткичга эриша олганлар. Агар португалиялик юлдуз Қатар мундиалида гол урса, мутлақ рекордчига айланади.
3 - Сўнгги 3та ЖЧда амалдаги чемпионлар гуруҳ босқичидан кейин мусобақани тарк этишган: Италия - ЖАР-2010да, Испания - Бразилия-2014да, Германия - Россия-2018да.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Nielsen таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2023 йилда «Манчестер Сити» ўйинлари бошқа инглиз клублари ўйинларига нисбатан АҚШда энг кўп томоша қилинган.
2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўз тарихидаги 37та ўйинда ҳам ғалаба қозониб, Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган натижани яхшилади.
Александар Павлович сўнгги ойлар ёш истеъдод мақомидан Германия рекордчиси - «Бавария»нинг асосий таркиб футболчисига айланди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789