Маурицио Сарри: "Жунтоли "Юве"ни чемпионлик рутбасига қайтаради"
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
«Зенит» 15 июль куни Қозонда Россия суперкубоги учун баҳсда ЦСКАни пенальтилар серияси бўйича доғда қолдирди (5:4).
Санкт-Петербург жамоаси шу билан мамлакат футболида ички совринлари ҳисоби борасида 1-ўринга кўтарилиб олди. Суперкубокни қаторасига 4-марта қўлга киритган Сергей Семак жамоаси рейтингда айнан ЦСКАдан ўзиб кетди. Энди «Зенит»да 22та, «ҳарбийлар»да эса 21та миллий соврин бор.
Умуман, «Зенит» битта ғалаба билан ЦСКАни икки жиҳатда ортда қолдирди. Яъни Питер жамоаси умумий совринлар ҳисобидан ташқари, суперкубоклар сони бўйича ҳам «армиячилар»дан ўзиб кетди - 8:7. Энди «Зенит» олдида яна бир марра қолди. Айни пайт Россия чемпиони бўлиш борасида рекорд «Спартак»ка тегишли - 10та «олтин». Шимолий пойтахт клуби эса 9та чемпионлик кубогига эга. «Зенит» коллекциясида 1та нодир соврин ҳам бор - Премьер-лига кубоги. Гап 2003 йили йўлга қўйилган ва бошқа ўтказилмаган турнир бош соврини ҳақида кетмоқда. Ўша мусобақада РПЛнинг 16та иштирокчиси қатнашган ва петербургликлар финалда «Черноморец» (Новороссийск)ни 2та ўйин натижасига кўра, 5:2 ҳисобида доғда қолдиришганди. Тўғри, турнирдаги ғалаба дейлик, еврокубокларга йўлланма бермасди, қолаверса, ўйинлар ФИФА кунларида ташкиллаштирилган. Шунинг учун аксарият клублар унда захира таркиби билан қатнашган.
Яна бир томони, «Зенит» ўз совринларидан деярли ярмини охирги 5 йилда, Сергей Семак қўл остида расмийлаштирди (22тадан 10тасини). 47 ёшли мутахассис жумладан, Россия чемпионатида қаторасига 5 марта ғалабани таъминлади. Унинг ҳисобида 4та суперкубокдан ташқари, 1та миллий кубок (мавсум-2019|2020) ҳам бор. Хуллас, Семак яна озгина қўшса, энг совриндор мураббийлар - Олег Романцев, Валерий Газзаев ва Юрий Сёминга етиб олади. Агар еврокубокларни қўшсак, «Зенит» музейидаги совринлар сони 24тага етади: Петербург жамоасида УЕФА кубоги ва Европа суперкубоги ҳам бор. ЦСКА эса жами 22та совринга эга («армиячилар» халқаро майдонда УЕФА кубогини ютишган). Умуман, «Зенит» бутун тарихида 27та соврин расмийлаштирган. Яъни собиқ иттифоқ даврида чемпионат, кубок ва суперкубок турнирларида 1 мартадан муваффақият қозонган. Бутун тарихни олсак, «Спартак» (38та соврин) ва ЦСКА (35 соврин) клублари «Зенит»дан анча олдинда.
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
14 сентябрь - Ўзбекистон футболи учун тарихий кун. Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган ФИФА таснифидаги илк жаҳон чемпионати очилган сана.
Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан миллий футбол маконида фаолият юритаётган барча мутахассисларни чин юракдан табриклаймиз!
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789