АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Садио Мане ниҳоят, «Бавария»да! Мюнхен суперклуби кутилганидек, 22 июнь куни жаҳон даражасидаги яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Шундан сўнг махсус матбуот анжумани ташкиллаштирилиб, сенегаллик футболчи оммага таништирилди. Табиийки, ОАВ вакиллари тадбирда Садиога ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилишди.
- Садио, «Бавария» устози Юлиан Нагельсманн ҳақида нима дея оласиз?
- У билан учрашдик. Зеро, мураббий ва лойиҳа билан яқиндан танишишим муҳим эди. Юлиан ва Ҳасан Салихамижич ўз ғояларини тушунтиришганида, тўғриси, ҳайратим ошди. Хуллас, учрашувдан сўнг узоқ ўйлашимга ҳожат қолмади ва деярли дарҳол розилик бердим. Ўйлайманки, «Бавария» - мен учун муносиб жамоа.
- Умуман, Мюнхен жамоаси ҳақида нималарни билардингиз?
- Тушунинг, бу ерга бошқа буюк клубдан келдим, «Ливерпуль» билан кўплаб муваффақиятларга эришдик. Айтишим керак, барчаси ҳамжиҳатлик эвазига келди. Тўғри, ҳамиша Бундеслигани кузатиб келганман, хусусан, «Бавария»нинг ЧЛдаги ўйинларини ҳам кўрганман. Айтишим шарт эмас, гап дунё футболидаги энг кучли ва барқарор клублардан бири ҳақида кетмоқда. Шундай жамоа сафига қўшилганимдан бахтиёрман, бу лойиҳага тўлиқ ишонаман. «Бавария» барча мусобақаларда анча узоққа бориш салоҳиятига эга.
- Яқинларингиз қарорингизни қандай қабул қилишди?
- Уйдан жуда эрта чиқиб кетганман. Албатта, оилам ҳамиша ёнимда бўлишини хоҳлайман. Дейлик, онам ҳалигача ўзимни ёлғиз қолдиришни хушламайди. Амаким ҳам тез-тез келиб туради. Лекин энди мустақил инсонман ва ўзимга ғамхўрлик қила оламан. Шундай бўлсада, барча дўстларим ва яқинларимни ҳар доим қучоқ очиб қаршилашга тайёрман.
- Садио Мане суперюлдузми ёки жамоавий ижрочи?
- Менимча, энг муҳими - жамоа. Шундай экан, ҳар доим умумий ҳаракатга ёрдам беришга интиламан. Бу ерга ҳам айни шу мақсадда келдим.
- Юрген Клопп кетишингизга қандай муносабат билдирди?
- У ажойиб мураббий ва ўзаро муносабатимиз зўр. Лекин Бундеслигада ўйнаш истаги кучлилик қилди. Бу чемпионатга Зальцбургдаги фаолиятимдаёқ меҳрим тушганди. Умуман, Германия футболини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, бу ерда мен билан қандайдир муаммо юзага келмайди.
- Бу ўтиш Сенегал футболи учун нимани англатади?
- Футболчи сифатида ҳар доим ўз мамлакатингиз шарафини ҳимоя қилишни истайсиз, албатта. Биз - сенегалликлар ҳамиша ватанимиз шаънини энг олий даражада ифодалашни хоҳлаймиз. Агар футболчи ўз устида қаттиқ ишласа, ёшлар учун яхши намуна бўла олади. Албатта, ҳамма қатори жонажон ватаним билан ўзгача фахрланаман.
- «Бавария»да қайси рақамни танлайсиз?
- Чиройли рақамлар кўп, вақти келса, биттасини оламан. Лекин аслида рақамнинг катта аҳамияти йўқ, ҳар ҳолда, мен учун шундай.
- Мюнхенда сизга айнан нима катта мушкулот туғдириши мумкин?
- Бутун ҳаётим синовлардан иборат, қайсидир маънода қийинчиликларни хуш кўраман. Асосийси, Мюнхенда кучли жамоа бор ва биз барча совринларни ютмоқчимиз.
- Томас Мюллер билан чиқишиб кета оласизми?
- Кўринишидан, Томас яхши йигитга ўхшайди. Тўғри, уни ҳали яқиндан билмайман. Ҳозир жамоага қўшилиш ва ҳамма билан танишиб чиқиш онларини интиқ ҳолда кутяпман.
- Манени «Бавария» лойиҳасига ким ёки нима ишонтирди?
- «Бавария» қизиқишининг ўзидан ҳайратландим. Бундай таклифга жавоб беришни чўзиб ўтиришим шарт эмасди. Ҳа, олдимда бошқа вариантлар ҳам бор эди, лекин «Бавария» маъқул кўринди.
- «Ливерпул»да ўйнаган Садио ва бугунгиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Садио ўзгармайди. Ҳозир ҳам ўша Садиоман. Эҳтимол, совринларга ташналигим бироз ортгандир. Ишонинг, «Бавария» билан янада катта ишларни бажармоқчиман.
- Юрген Клоппнинг «Ливерпул»дан кетишингизга жимгина рози бўлганига ишониш қийин...
- «Ливерпул»да 6 йил ажойиб инсонлар билан ишладим. Албатта, кетишимдан ҳеч ким қувонмади, жумладан, мураббий ҳам. Умуман, АПЛда 8 йил ўйнадим ва бошқасини синаб кўриш вақти келганди. Ўйлайманки, янги тажриба учун энг тўғри клуб - «Бавария». Табиийки, Юрген мени қўйиб юборишга қарши чиқди, лекин якунда мени тушунди. «Ливерпул»га омад тилайман. Айтганча, «Бавария» ва «Ливерпул»ни битта жиҳат боғлаб туради - ҳар икки клуб совринларга сира тўймайди, ғалабага ҳамиша оч...
- Ҳамюртингиз Буна Сарр билан гаплашдингизми?
- Ҳа, аллақачон. У Германия чемпионатига ўтганимдан бағоят хурсанд.
- Яқинда Африканинг мавсумдаги энг яхши футболчиси бўлдингиз...
- Индивидуал соврин - тинимсиз меҳнат самараси. Бундай мукофот футболчига қиёси йўқ мотивация беради, айниқса, ўз мамлакатингда эътироф этилишинг ёқимли.
- Мюнхен шаҳри ҳақида нима дейсиз?
- Атиги 2 кунда шаҳарга ошиқ бўлиб улгурдим. Шундай гўзал шаҳарда яшашимдан хурсандман.
- Камдан-кам ҳолатда жароҳатланасиз. Бунинг қандайдир сири борми?
- Бор - шунчаки, озгина омад керак. Жиддий гапирсам, ҳамиша ўз устимда ишлайман, кун тартибига эътиборлиман, танамга ғамхўрлик қиламан.
- Аслида қайси позицияда ўйнашни хуш кўрасиз?
- Менимча, бу саволга тўғри жавоб берадиган инсон олдимда ўтирибди (Юлиан Нагельсманга ишора). Майдонда 3-4 позицияда бемалол ўйнашим мумкин. Фақат мураббий дарвоза ёки ҳимояга қўймаса, бас (кулади).
30 ёшли Садио Мане ва «Бавария» ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланди. Аввалро? Мюнхен клуби трансфер учун «Ливерпул»га 32 миллион евро тўлаши ва бу сумма бонуслар ҳисобига 40 «лимон»га етиши мумкинлиги айтилганди. Садио 2016 йилдан буён «Ливерпул»да ўйнаётганди. У «қизиллар» сафида жами 269та ўйин ўтказиб, 120та гол ва 48та самарали узатма муаллифига айланди.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789