Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
31 ёшни уриб қўйган «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳамон энг сермаҳсул снайперлар сафида
Жорий мавсумнинг 20та ўйинида 14та гол ва 7та ассистни амалга оширди. Мухлислар унинг шартнома муддатини узайтиришни талаб қилишмоқда, клубда эса бунга монелик қиладиган қоида бор - ёши 30дан ўтган футболчилар билан қиммат ва узоқ муддатли келишувлар тузилмайди. Лекин Юрген Клоппда қоидага зид иш юритиш учун ишончли асос бор. Бу - Муҳаммаднинг ҳайратланарли даражадаги жисмоний ҳолати.
«У энди фахрий футболчи. Лекин факт бўйича ҳали жуда навқирон. Муҳими, юксак спорт формасида. Агар унинг организми синчковлик билан текширилса, 19-20 ёшли йигитнинг натижасини беради. Чунки Мо доимо юксак спорт формасида юради», - деганди мураббий октябрь охирида. Клоппнинг эътирофи ҳақиқатдан йироқ эмас: Салоҳнинг саломатлиги ҳайратланадиган даражада.
Салоҳда шикастланишлар йўқ ҳисобида. Фаолиятида атиги 3та ўйинни ўтказиб юборган
Ўта ажабланарли факт: «Ливерпуль»даги фаолияти давомида Салоҳ бирор марта жиддий жароҳатга дуч келмаган. Умумий натижа: «Ливерпуль»даги олти ярим мавсумда мисрлик ҳужумчи 3та ўйинда майдонга тушмаган. Африка Кубоги турнири туфайли эса клубнинг турли мусобақалардаги 6та учрашувини ўтказиб юборган. Мазкур маълумотлар фақат расман тасдиқланган жароҳатларни ҳисобга оладиган «Трансфермаркт»дан олинган. Бироқ шунда ҳам Салоҳнинг кўрсаткичлар ўта юқори: Ливерпулдаги даврида ҳужумчи АПЛнинг 240та учрашувидан 233тасида, бунинг 220тасида бошланғич таркибда майдонга тушган. Клоппнинг қарийб барча ўйинчилари тез-тез жароҳат олиб турадиган жамоада фақат Салоҳ доимо соғ-саломат!
Ҳатто яккаю-ягона жароҳати ҳам жарроҳлик амалиётисиз бартараф этилди. Барча шикастланишлар - рақиблар «ҳадялари»
s 2018 йилдаги елка жароҳати - Рамоснинг қасддан уюштирган қўполлиги туфайли «Реал»нинг ғолиблиги билан тугаган ЕЧЛ финалини кўпчилик унутмаганлиги аниқ. Ўша оқшом майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлган Муҳаммад рекорд даражасидаги тезликда оёққа турган ва Миср терма жамоаси учун Россия мундиалида гол урганди. Ваҳоланки, ўшанда у спорт формасини тиклашга улгурмаганди.
s 2018 йилдаги жароҳатда белидаги шикастланиш жиддий эмасди. Терма жамоадаги ўйинларни ўтказиб юборди ва «Хаддерсфилд»га ғалаба келтирувчи голини урди. Кейин АПЛдаги барча учрашувларда майдонга тушди, фақат бир марта захирадан тушди.
s 2019 йилдаги мия чайқалишига «Ньюкасл»га қарши баҳсда бир неча рақиб ўйинчилари қуршовида қолгани туфайли дуч келди. Олдинда «Барселона»га қарши ЕЧЛнинг ярим финали кутаётганди. Икки кундан кейин Клопп ҳужумчи ўзини яхши ҳис этаётганлигини айтганди. Бироқ шифокорлар рухсат беришмади. Шу боис, Салоҳ «Энфилд»да кўтаринки кайфиятда ўтирди ва кўпчилик қатори жамоадошлари билан финални нишонлади.
s 2019 йилдаги болдир жароҳати - «Лестер» вакили Ҳамза Чаддурининг қўполлиги «меваси». Муҳаммад маълум муддатга оғриқ билан тўп сурди. Клопп жарроҳлик араашувидан хавотир олганди, амалда уқалаш ва терапиянинг ўзи кифоя қилди. Айнан шу мавсумда Муҳаммад ўз фаолиятидаги рекорд прогулга йўл қўйди - 3та ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
s 2020 йилдаги коронавирус - буниси барчага маълум.
«Ливерпул»да Салоҳ умуман синмайди - ҳатто бошқалар фақат жарроҳлик амалиёти ёрдамида тузатиш мумкин бўлган жароҳатларда ҳам. Энг қизиғи, ҳужумчи Англияга келишидан аввал ҳам бор-йўғи 15та ўйинда майдонга туша олмаган - энг кўпи (9) «Рома»да болдир суягидаги жароҳатлар туфайли.
Нима учун Салоҳ синмайди? Фишкалари - залдаги машғулотлар ва қатъий парҳез
Эҳтимол, Яратган Муҳаммадга мукаммал вужудни ҳадя этгандир, бироқ футболчи уни асраб-авайлаш учун тиним билмай ишлайди. Яъни, залда жуда кўп шуғулланади ва қатъий парҳезга риоя қилади. Натижа - организм ортиқча мойлардан холи.
Ливерпулга келишидан аввал Салоҳ махсус нутрициолог (ички аъзолар мутахассиси) билан ҳамкорлик қилган, «қизиллар» сафидаги дебют мавсумида эса, парҳезга жиддий эътибор қаратишини айтганди: «Овқатланиш жуда муҳим аҳамиятга эга, ўйиннинг бир қисми. У менга тез тикланиб олишимда, яхши ухлашда ёрдам беради. Баданим эса юкламаларга тез мослашади. Нутрициолог менга истаган таомни истеъмол қилиш мумкинлигини айтганди - лекин менда бирибир, ортиқча мой йўқ. Шунингдек, мен умуман ичмайман - бу ҳам муҳим жиҳат».
Бироқ мисрлик ҳужумчи ҳар қандай вазиятда ҳам парҳез қоидаларидан четга чиқмайди. The Syn нашрида чоп этилган рацион қуйидагича:
s Нонушта - сут билан обинон, агар бу етарли бўлмаса, мевалардан истеъмол қилади;
s Тушлик - ясмиқ, сабзавотлар, нон, товуқ гўшти, йогурт;
s Кечки таом - шўрва, салат, сабзавотлар, яна қандайдир енгил озуқалар. Масалан, лосось гўшти.
Муҳаммад - мусулмон: спиртли ичимликларга яқинлашмайди, рамазон ойи амалларига риоя қилади. Ўзи бу ҳақда буни тасдиқлаган бўлмасада, Клопп шогирдларининг диний удумларга риоя қилишларини айтганди. Рамазон кунларида Муҳаммад тунда машқлар билан шуғулланади. Натижаларни инобатга олганда, тунги машғулотлар яхши самара бермоқда - рамазон кунларида ҳам сермаҳсуллик пасайган эмас.
Қисқаси, Жеймс Милнер жамоани тарк этгач, айнан Муҳаммад Салоҳ ёш футболчилар учун намуна бўладиган юксак салоҳият тимсоли бўлиб қолди.
Манба: sports.ru,
Содиқ СОБИР тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789