Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
АПЛ стартини «ёндирган» «Тоттенхэм» бирдан тўхтади, гўё.
Анге Постекоглу жамоаси ажиб ғалабали сериядан кейин орада нақ 5та ўйинда рақибдан устун келиш йўлини тополмади (1та дуранг ва 4та мағлубият). Боз устига, мавсум стартида Гарри Кейн йўқлигини асло сездирмаган Жанубий Корея миллий жамоаси етакчиси Сон Хюн Миннинг ишлари ҳам орқага кетди маълум муддат. Тўғри, қитъадошимиз АПЛ 14-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин (3:3)да ўзини ҳар томонлама кўрсатди: гол, автогол ва ассист! АПЛ тарихига назар солсак, корейс йигити бундай ноодатий натижага эришган атиги 5-футболчи бўлди. Хўш, Англия чемпионатида кимлар ғайриоддий «хет-трик» қайд этишган?
Сон Хюн Мин. «Тоттенхэм»нинг «Манчестер Сити»га қарши сафар ўйини кореялик ҳужумчининг 2та голи билан бошланди. Фақат шуниси борки, 6-дақиқадаёқ ҳисобни очган Сон Хюн Мин орадан кўп ўтмай, мувозанат тикланишига сабабчи бўлиб қолди. Қитъадошимиз кейин жамоасининг иккинчи голида ҳаммуаллиф ролини бажарди ва «шпорлар» якунда ортга 1 очко билан қайтишди (3:3).
Жейкоб Рэмзи. «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси 2022 йилнинг ноябрь ойида «МЮ» билан ўйинда гол, автогол ва самарали узатма муаллифига айланди. Асосийси, унинг ўз жамоаси дарвозасига тўп кириб қўйгани натижага унча таъсир қилгани йўқ. Зеро, «Вилла» якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва автоголга қарамай, Рэмзи ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Гарет Бэйл. 2012 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» қарама-қаршилигида 3та гол қайд этилди. Ўша вақт «шпорлар» шарафини ҳимоя қилган Уэльс футболи фахри эса ҳар 3та голда бевосита иштирок этди - гол, автогол ва ассист. Демак, бу ҳолатда ҳам қаҳрамоннинг жамоаси ғалаба қозонган - 2:1.
Уэйн Руни. «Шрек» 2012 йилнинг октябрь ойида бўлган «МЮ» - «Сток Сити» ўйинида урилган 6та голдан 4тасида қатнашди. Аниқроқ айтсак, Руни «дубль» ёнига 1та самарали узатма ва автогол қўшиб қўйди. Муҳими, «қизил иблислар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Кевин Дэвис. АПЛда кузатилган биринчи ўзгача «хет-трик». Ўшанда, яъни 2008 йилнинг декабрида «Болтон» ҳужумчиси «Астон Вилла» билан баҳсда жамоасининг ҳар икки голида бевосита иштирок этди, бироқ бу қаҳрамонлиги на ўзига татиди ва на болтонликларга. Қисқаси, «Астон Вилла» 4:2 ҳисобида устун келди Дэвиснинг автоголи ёрдами билан, албатта.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789