Сречко Катанец ОК-2023 ҳақида нима дейди?

Сречко Катанец ОК-2023 ҳақида нима дейди?

Сизга яхши маълумки кеча Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё кубоги-2023 баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси «В» гуруҳидан ўрин олиб, Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан ўйнайдиган бўлди. 
Маросимдан кейин Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоасининг рақиблари ва гуруҳ ҳақида фикрларини билдирди.
«Қуръа натижалари ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гуруҳлар савия жиҳатдан яқин даражада. Яъни, ҳар бир гуруҳ мураккаб. Австралия – Осиёнинг энг кучли миллий жамоаларидан бири. Сурия жамоасини ҳам жуда ҳурмат қиламиз. Таркибида кучли ўйинчилари, яхши ҳужумчилари бор. Уларга қарши эҳтиёт бўлишимиз керак. Шунингдек, Ҳиндистон ҳам турнирда бор кучини кўрсатиб, ўйнашига ишонаман. Уларнинг баъзи ўйинларини кузатгандим, жамоани хорватиялик мураббий бошқармоқда. У жамоани турнирга яхши тайёрлай олади. Ўйлайманки, қитъа биринчилигига тайёр бўлиб борамиз. Барча ўйинчилар Қатарга жароҳатларсиз етиб боришига умид қиламан. Яхши натижа кўрсата олишимизга ишонаман», - дейди Сречко Катанец ўйиндан кейин ЎФА матбуот хизматига. 

ok2023-uz.jpg
Маълумот учун, В гуруҳи тақвимига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси 1-турда 13 январь куни Эктор Купер бошчилигидаги Сурияга қарши саф тортса, 2-турда 19 январь куни Ҳиндистон, 3-турда эса 25 январь куни Австралияга қарши майдонга тушади. 
Ҳар бир гуруҳдан 1-2-ўрин соҳиблари тўғридан-тўғри нимчоракфиналга йўлланма олади. Шунингдек, 6та гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 3-ўриндаги 4та жамоа ҳам плей-оффга йўл олади. Турнир 12 январдан 10 февралга қадар бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи 12-29 январь кунлари, 1/8 финал 31 январь, 1-2 февраль кунлари, чоракфинал 4-5 февралда, яримфинал 7-8 февраль кунлари, финал эса 10 февралда бўлиб ўтади.