АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўтган жума-шанба кунларидаги ёғингарчиликдан сўнг якшанбада ҳаво очилиб кетди. Aтрофда яна баҳор шабадаси елди, кўк узра қуёш порлади.
Изғирин чоғи беркитилган эшик-деразалар ланг очиб юборилди. Димиққан хоналарда қуёш шуълалари ўйнади, кўнгиллар яйради. Кичкинтойлар тушов узган тулпорлар каби ташқарига отилишди... «Пахтакор» ва «Қайрат» ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувини кўргач, онг-у шууримизни шундай тасвирга мойил ўй-хаёллар чулғади. Гарчи об-ҳаво ноқулай келган бўлса-да, ўйин қизғин ва қувноқ кечди. Майдонда мухлислар «Насаф» ва «Навбаҳор», «Сўғдиёна» ва «Нефтчи», «Сурхон» ёки ОКМКга қарши қийналиб-тўлғаниб тўп сурадиган «Пахтакор»ни эмас, балки ёвқур ва ҳужумкор «шерлар»ни кўришди. «Пахтакор»нинг табиати тарихан шундай: пойтахтликлар «Динамо» (Киев) ва Москва жамоаларига қарши шундай шашт-шижоат, шиддат билан тўп суришган ҳамиша. «Қайрат» ва «Помир» билан дербига тенг баҳсларни-ку айтиш ҳам шарт эмас.
Катта ёшли мухлислар 25 февраль оқшоми ўша «Пахтакор»ни кўргандек бўлишди. Стадион ҳам, жамоалар ҳам, ўйин ҳам гўё 40-50 йил аввалгидек. Фақат биргина фарқ кўзга ташланди ва кўнгилни бироз хижил қилди. Яъни ўша тарихий даврлардаги аншлаг кузатилмади. Aлбатта, буни тўғри тушунамиз ва ўша дамлар ортга қайтмаслигини ҳам яхши биламиз. Йўқ, «Пахтакор» стадиони қачондир яна мухлислар билан тўлиб-тошиши аниқ. Фақат савол бор: «шерлар» қачон ўз майдонларида Европанинг бирор гранд клуби билан баҳслашишади? «Пахтакор», «Насаф» ёки «Навбаҳор» таркибида қачон Европа, Жанубий Aмерика ва Aфрика футболи юлдузлари ўйнашади? Биз келишини интизор кутаётган шундай шукуҳли дамларда Суперлига ўйинларини қўшни Шимкент, Туркистон, Хўжанд, Ош, Тошҳовуздан келиб томоша қилишларига ишончимиз комил. «Спорт-ТВ» орқали намойиш этилган биргина халқаро учрашув шунча хотира-орзуларни уйғотди. Тўғри, битта учрашув мисолида катта хулоса чиқариш ярамайди. Бироқ ҳозирги хулосамиз шу биргина халқаро ўйин таассуротлари билан чегараланмайди.
Aгар Қозоғистон Премьер-лигаси чемпионларига назар ташласак, уларнинг сони 9та. «Қайрат» эса 9 карра чемпион! Қозоғистон пойтахти Олма-отадан Астанага кўчирилгач, «Қайрат» чемпионатдаги нуфузини бироз йўқотди. Ҳозирча ҚПЛда чемпионлик бобида «Астана» етакчи клуб ҳисобланади. Биз эътибор қаратаётган жиҳат Қозоғистонда чемпионлар сони 9талиги билан боғлиқ. Бу борада «Астана» худди «Пахтакор» каби мутлақ гегемон эмас. Демоқчимизки, Қозоғистон лигаси ўйинлари анчагина эркин, ҳужумкор ўтади. «Қайрат» билан қиёсланса, «Пахтакор» бу масалада яққол устун, яъни Суперлига чемпионлиги бўйича мутлақ гегемон. Ўртоқлик ўйини чоғи эса бу фарқ у қадар кўзга ташланмади. Ҳар икки клуб ўз анъаналарига содиқ қолиб, охирги дақиқаларга қадар ҳалол рақобатдан тўхтамади. Ўйладикки, шундай муросасиз учрашувлар, рақиб билан ҳеч бир ҳайиқмай ва иккиланмай курашиш футбол ҳавосини тозалайди, унинг қонини янгилайди. Назаримизда, Қозоғистон Премьер-лигасида шундай жараён устувор. Янги лойиҳа сифатида илгари сурилаётган «Ордабаси» фикримизнинг яққол далилидир. Бобур Aбдухолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг мазкур жамоага таклиф этилишлари - янгиланиш жараёни кучайиб бораётганидан далолат. Таъкидлаш жоиз, ҳозир бир мамлакат футболи руҳини белгиловчи эркинликка мойил кайфият ва ўйин савиясини ёнма-ён қўймоқчи эмасмиз. Масалани бу янглиғ ўртага ташласак, футболимиз нафақат Марказий Осиё, балки бутун Қитъада етакчилардан биридир. Суперлиганинг чемпионатлар рейтингида юқори поғоналарда туриши ҳам бунга асос. Ҳа, футболимиз савияси Осиё грандларинидан паст эмас, лекин терма жамоаларимиз ҳам, клубларимиз ҳам совринлар ютиш бобида сира мақтанолмайди.
Кўриниб турибдики, гап савия эмас, балки бошқа бир жиҳатга алоқадор. Хўш, ўша жиҳат нима? Бизнингча, эркинлик! Кенгроқ мулоҳаза юритсак, болалар ва ўсмирлар секторида мавжуд қолипларни синдириш, ёш иқтидорлар руҳиятидаги схематизмни йўқотиш - футболимизда кўникилган ва ўйинчилар вужуд-вужудига сингиб кетган ҳимоявий услубдан воз кечиш, умуман, бутун бир тизимни эркин ва озод ғоялар босқичига кўтариш. Аввалги мақоламизда футболимиздаги бир хиллик масаласида кескин мулоҳаза билдирган, Максим Шацкихдан бошқа бирор мураббий Суперлигада эркин услубда ўйин қуришга мойил эмаслигини таъкидлагандик. Ҳаттоки, хорижлик мураббийлар ҳам Суперлига қолипларига жуда тез кўникишмоқда, унинг руҳига бўйсунишмоқда. Ҳолбуки, ҳаммаси аксинча бўлишини истаймиз. Хорижлик мураббий Самвел Бабаян ёки Рўзиқул Бердиевга эркин ва ҳужумкор услубни таклиф қилиши лозим. Шундагина маҳаллий мураббийлар онг-у тафаккурида мажбурий ўзгаришлар кузатилади. Шу маънода янги мавсум арафасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида ўзига хос рамзни кўрдик. «Пахтакор» стадионида бошланган очиқ, эркин ва муросасиз рақобат бутун мавсум давомида Суперлига руҳини қамраб олишидан умидвормиз.
Футболимиз узоқ йиллар очиқ, эркин ва ҳужумкор услубдан чўчиб яшади. Бу масалада Япония ва Жанубий Корея футболига тенглашишдан умидини узди. Шунинг учун ҳам футболимиз руҳан ҳимоявий услуб қолипларига бурканди. «Қайрат» мисолида қозоқ футболи нафасини туйдик ва яққол сезилдики, бизники ҳам очиқ, эркин ва муросасиз услубни соғинибди. Ишончимиз комил, савия бобида рақибларидан асло қолишмайдиган футболимиз айни шу фазилатларни юқтириш ва ўзига сингдириш орқали халқаро мусобақаларда арзирли ижобий натижаларга эришади. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-20 терма жамоаси шундай марафонни бошлаб берса, не ажаб. Зеро, мазкур жамоа таркибида Умарали Раҳмоналиев, Aббос Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов каби биз таъкидлаётган руҳдаги футболга мансуб ёш истеъдодлар бор. Ана, Иван Бошкович қўл остида ҳужумкор ўйнашга кўниккан Умарали Раҳмоналиев «Рубин»-да ўз ўрнини топмоқда. Aббос Файзуллаев ва Пўлатхўжа Холдорхонов эса Максим Шацких ҳамда Темур Кападзе раҳбарлигида Суперлига қолипларига сиғмайдиган услубни ўзлаштиришди. Aёнки, янгича услубда ўйнаш сирларини ўзлаштираётган бу истеъдодлар Осиё чемпионатида терма жамоамизни янги ғалабалар сари элтишади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаровнинг асосий вазифаси шу йигитлар имкониятларини терма жамоанинг умумий ўйин услубига уйғунлаштиришдан иборат. Эътибор қаратинг, «Мослаштиришдан иборат» бирикмасини ишлатмаяпмиз. Мослаштириш биз тилга олган ёш футболчилар имкониятларини йўққа чиқаради. Иқтидорлар потенциалидан самарали фойдаланиш ва имкониятларини умумий ўйин услубига сингдириш эса терма жамоамизга катта фойда келтиради.
Мулоҳазаларимиз якунида футболимиз ва «Пахтакор»нинг содиқ мухлиси Ғуломжон Ҳамидов ёзган хотиралар ҳақидаги шеърни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хотиралар уйғонди
«Қайрат» «Пахтакор»га қайтди,
Дерби яна сўзин айтди.
Хотирадан нам киприк,
Ўйинни кўрардик тик.
Олма-отанинг «Қайрат»и,
Ичга сиғмасди ғайрати.
Бўш келмасди «Пахтакор»,
Барчаси ёдимда бор.
Қайтди зўр дерби руҳи,
Кетди йиллар андуҳи.
Гол урса Драган Черан,
Қувонгандек Михаил Aн.
Сардорнинг урган зўр голи,
Тўлаган Исоқ шамоли.
Aслида қиёслар кўп,
Майдон, футбол, ўша тўп!
Ҳамон ҳужумкор «Қайрат»,
Ўйиндан топдик ҳайрат!
Ҳисоб бўлди тўртга уч,
Кучимга қўшилди куч.
Футболим, шундай олға бос,
О, эркин футбол қандай соз!
Муҳтарам мухлис! Ғуломжон Ҳамидов қалбида кечган тўлқинлар барчамизга тааллуқли, бунда асло муболаға йўқ. Эшик қоқаётган янги футбол мавсуми ҳар биримизга муборак бўлсин! Равшан Ҳайдаров шогирдларига ҳар бир ўйинда омад кулиб боқсин!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789