АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Куни кеча олимпия термамиз бош мураббийи Темур Кападзе «Спорт» телеканалининг «Бизнинг футбол» дастурида мухбирлар қизиқирган саволларга жавоб берди.
Хусусан Темур Тоҳирович Осиё кубоги U23 финали олдидан легионерлар – Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожимат Эркинов ва Аббосбек Файзуллаевнинг клуби ихтиёрига қайтишини кутмаганини қуйидагича баён қилди: - Ярим финал (Индонезия билан кечган)ўйиндан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов- “ўғлимни клуби сафига олиб кетмасам бўлмайди, клубида битта ҳимоячи жароҳат олган, олиб бориш керак деяпти”, дедилар. Олдимизда финал турибди, қўйсанглар-чи, ўзи қанақа келишгансизлар дедим. “Олимпиадага чиқсак, клубга қайтади, деб келишганмиз” дедилар. Вазиятни тушуниб, майли, деб қўйдик. Чунки, барибир ҳали олдимизда каттароқ турнирлар бор, Абдуқодирни клубидан яна сўрашга тўғри келади ҳали.
Ҳожиматнинг клубида ҳам 3 май куни финал ўйини бор эди. Унга чипталарни ҳам олишган экан. Иккаласи билан хайрлашдик. Фақат Аббосбекда бунақа вазият йўқ эди. Унинг ҳам кетиши биз учун шок бўлди. «Зенит» билан ўйини боракан, клубидаги мураббийи неча бор қўнғироқ қилган унга, кутаётганини айтган. “Ака нима қилай, бормасам бўлмайди, кейинги сафар муаммо бўлмасин” деди. Икки кундан кейин финал бўлсаям, келаси сафар муаммо чиқмасин, шунисига ҳам шукур дедик-да, Аббосни ҳам қўйиб юбордик. Сизларсиз ҳам бир амаллармиз деб, миннатдорчилик билдириб, хайрлашдик.
Финал олдидан мен битта-битта ресурсимни йўқотаётгандек эдим. Тасаввур қилинг, ошпазнинг маҳсулотларидан гўштини, унисини, бунисини олишяпти-да, шунда ҳам ош пишириш керак бўляпти. Легионерларнинг кетишидан қолган ўйинчиларнинг ҳам хабари бўлмаган, истаймизми-йўқми, уларга ҳам таъсир қилди. Буни олдинроқ билганимда балки бошқача режа қилардим. Чунки тасаввур қилинг, Олимпиадага чиқдик, ҳамма байрамона кайфиятда, олдинда финал ва биз муҳим учта ўйинчимиздан айрилдик.
Шунга қарамай ҳам, финалда ҳам яхши ўйнадик, дея оламан. Япониядан ҳар жиҳатдан ғалабага яқинроқ эдик. Имкониятлар борасида ҳам улардан устун эдик. Сўнгги дақиқаларда ҳам пеналтини гол ура олмаганимиздан кейин, йигитларга “Худодан Олимпиадани сўраган эдик, У бизга битта турнирда иккита катта ғалабани насиб қилмаган экан. Кейинги сафар чемпионликни сўраймиз” дедим. Шахсан мен учун қўл остимдаги жамоа турнир чемпиони бўлди. Биз Осиёга Ўзбекистоннинг кучини яна бир бор кўрсата олдик, деб ўйлайман...
Шунингдек у Париждаги Олимпиада-2024га бориши мумкин бўлган ўйинчиларнинг 35талик кенгайтирилган қайдномасига миллий жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари киритилганини қуйидагича изоҳлаб ўтди: - Олимпиада йўлланмаси учун кечган Осиё кубогида 23талик рўйхатдан фойдаланган бўлсак, энди Париждаги турнир учун 18 нафар футболчини олиб кета оламиз. Улардан икки нафари дарвозабон бўлса, 16 нафари майдондаги ўйинчилар бўлиши керак. Бу ҳам мен учун ўзига хос бошоғриғи бўлади. Ҳа, миллий жамоа ўйинчиларини 35талик кенгайтирилган рўйхатга берганман. Олимпиада яқинлашгани сари ким қандай ҳолатда бўлишини инобатга олиб, таркиб қисқариб бораверади. Париж-2024 ўйинлари ФИФА кунларида эмаслигини ҳам инобатга олишимиз керак бўлади. Сабаби яна легионерлар муаммоси чиқиши мумкин. Ҳа, ўша пайт чемпионатлар ҳали бошламаган бўлади, барибир таркиб масаласи Олимпиадага яқин аниқланади. Биз 18 нафар индивидуал кучли, универсал ўйинчини олиб боришимиз керак. Ҳар бир чизиқда иккитадан ўйинчи ололмаслигимиз боис, иккита позицияда ўйнай оладиган универсал ўйинчилар ҳам керак бўлади.
Таркиб учун ёши катта ўйинчилардан кимларни чақирмоқчиман? Кенгайтирилган таркибга миллий жамоа асосий таркибини деярли ҳаммасини қўшдим. Яъни, Сречко Катанец қўл остида ўйнаб юрган 10 нафар асосий ўйинчини рўйхатга киритдим.
Шомуродов борми? Элдор албатта бўлади бундай таркибда. Манимча, Элдор исталган жамоага ёрдам бера олади. Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак? Битта масала-да, гап – ёши катта ёки кичикда эмас, ҳамма гап – олдимизга қўйилган вазифада ва уни бажаришда!...
Маълумот учун, Париж-2024 Олимпиадаси 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон С гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси билан ўйнайди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789