Уэлс Украинани автогол туфайли мағлубиятга учратиб 64 йилдан сўнг ЖЧ-2022га йўл олди

Уэлс Украинани автогол туфайли мағлубиятга учратиб  64 йилдан сўнг  ЖЧ-2022га йўл олди

Олдин хабар берганимиздек, кеча ЖЧ-2022 (Қатар-2022) финали йўлланмаси учун сўнгги йўлланма учун Украина ва Уэлс терма жамоалари "кураш" олиб боришди.

Учрашув тақдирини яна ягона гол ҳал қилди. Гап шундаки, уэлсликларга ғалаба келтирган мазкур гол  34-дақиқада Гарет Бэйлнинг жарима зарбасини қайтаришга уринган Ярмоленко боши билан ўз дарвозасини нишонга олиб қўйиши билан интиҳо топди(автогол).

Эсингизда бюўлса, худди шунақа «каллали» гол (ЖЧ-2014 йўлида, Акмал Шораҳмедов томонидан) Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бир пайтлар ЖЧ остонасидан ортга қайтарганди...

Шундай қилиб, Украина қаторасига 4-марта ЖЧга бориш имкониятини йўқотди, Уэлс эса 1958 йилдан бери илк марта мундиалда қатнашади: "В" гуруҳдаги АҚШ, Эрон ва Англия сафига 4-аъзо сифатида қўшилди.

Ўтиш ўйинлари ярим финалида Уэльс терма жамоаси Австрияни ортда қолдирган бўлса, Украина Шотландиядан устун келганди.

Ушбу ўйин март ойида ўтказилиши керак эди, бироқ Россия армиясининг Украина ҳудудига кириши туфайли кечиктирилганди.


ЖЧ—2022 саралаши

Ўтиш ўйинлари, финал

5 июнь, якшанба

Уэльс — Украина 1:0

Гол: 1:0 – 34, автогол Ярмоленко.

Уэльс: Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс, Рэмзи, Аллен, Бэйл (Уилсон, 83), Мур, Жеймс (Жонсон, 71).

Украина: Бушчан, Караваев, Матвиенко, Забарний, Миколенко, Ярмоленко, Циганков (Мудрик, 77), Степаненко (Сидорчук, 70), Малиновский (Шапаренко, 70), Зинченко, Яремчук (Довбик, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллен (2), Жеймс (3), Миколенко (32).