VAR тизими бирданига 5та ўйинда ишлади

VAR тизими бирданига 5та ўйинда ишлади

- VAR тизими иши ҳақида икки оғиз гап (Яйпандаги ўйиннинг бунга алоқаси йўқ). Қатарда техник имкониятлар VAR тизими бир вақтнинг ўзида фақат 2та ўйинда ишлашига имкон беради.

Истисно ҳолатларда 3тасида. Шу боис ҳам, одатда Қатар «Юлдузлар лигаси»да кунига 2та стадионда 3та ўйин ўтказилади. Бироқ жорий мавсум лигада қолиш ва чемпионлик учун кураш шу қадар кескинлашдики, сўнгги тур доирасидаги 5та ўйинни бир вақтда бошлаш зарурати туғилди. Хўш, вазиятдан қандай чиқишди? Шунчаки, БААдан мутахассисларни таклиф этишди ва улар бир вақтга қўйилган 5та ўйинда ҳам VAR тизими ишлаши учун ўз жиҳозлари билан келишди. Айтганча, VAR «Юлдузлар лигаси» йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритган Иккинчи дивизионнинг 2та ўйинида ҳам ишлади. «Ал-Хор» ва «Муайтар»нинг очколари сони бир хил эди, аммо иккиси турли рақиблар билан ўйнади.