Моурни Туркияга чорлашмоқда
«Фенербахче» Жозе Моуриньони мураббийликка таклиф қилиши мумкин.
Маълум бўлишича, Суперлига-2023да чемпионлик учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг «Нефтчи» клубига янги президент тайинланди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, «Истиқлол» стадионида Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров бошчилигида «Нефтчи» жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.
«Йиғилишда вилоят ҳокими футболни янада ривожлантириш, «Нефтчи» клуби қўлга киритаётган ютуқларни кўпайтириш ва жамоанинг Суперлига мусобақаларида пешқадамликни мустаҳкамлаб олишини таъминлаш, бунинг учун клуб раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар масъулиятини кучайтириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтди.
Вилоят ҳокими клуб президентлигига Ҳабиб Сирожитдинов тайинланганлигини эълон қилди. Айни пайтда Ҳабиб Сирожитдинов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров «Нефтчи» клуби президенти саналарди.
Маълумот учун, Виталий Левченко мураббийлигидаги «Нефтчи» клуби Суперлигада 20-турдан кейин 37 очко тўплаб 3-ўринда бормоқда. 2-ўриндаги «Навбаҳор»да ҳам 37 очко бор, пешқадам «Пахтакор» ҳисобида 43 очко мавжуд. Фарғоналикларда бир ўйин захираси бор.
«Фенербахче» Жозе Моуриньони мураббийликка таклиф қилиши мумкин.
«Севилья» марказий ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
Саудия Арабистони клублари ёзда 10 нафар машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789