Винисиус қиммат, барибир...

Винисиус қиммат, барибир...

«Реал» - «Жирона» ўйини (4:0)да «Қироллик клуби»нинг бразилиялик етакчиларидан бири Винисиус Жуниор катта роль бажарди - 4та голда ҳам иштирок.

Лекин факт шуки, «Жирона»нинг бразилиялик топилмаси Савио ижросидаги ҳар бир самарали ҳаракатнинг баҳоси Винисиусникидан нақ 2897 баробар арзон экан. Бразилиялик икки вингер маоши ўртасидаги фарқ ҳам ўта катта - «Реал» вакили ҳамюртидан 289 баробар кўп иш ҳақига эга! Очиғи, ушбу контрастни англаш осон эмас.