Владо Радманович: "Асосий вазифамиз мағлубиятга учрамаслик"

Владо Радманович: "Асосий вазифамиз мағлубиятга учрамаслик"

Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Қатар меҳмони бўлишидан хабарингиз бор.

Бироз аввал "Жассим Бин Ҳамад" стадионининг матбуот анжумани залида терма жамоамиз ёрдамчи муррабийи Владо Радманович иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унга футболчимиз Отабек Шукуров ҳамроҳлиқ қилди. "Сречко Катанец матбуот анжуманига кела олмаганлиги учун узр сўраймиз. Унинг соғлиғи билан кичик муаммо бўлганлиги учун шифокорлар тавсиясига кўра устозимиз кела олмади. Барча саволларга ўзим жавоб бераман. Эртага бизнинг олдимизда муҳим ўйин кутиб турибди. Икки терма жамоа учун ҳам ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз", - деди Владо Радманович. "Ўйинга тайёрмиз, муҳими асосий таркиб жам бўлган. Мен ва жамоадошларим эртанги ўйинга тайёрлар" - дейди Отабек Шукуров. - Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан етакчилик қиляпти. Осиё Кубогининг амалдаши ғолибига қарши қандай ўйин кутяпсизлар? - Қатарни саралашдаги тўртта ўйинини кўриб чиқдик. Бизнинг вазифамиз мағлубиятга учрамаслик. Буни яхши натижа деб айтган бўлардик. Умуман олганда Қатар яхши терма жамоа. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси ҳам яхши ҳолатда бу ўйинга етиб келган. - Ўзбекистон МТЖ сўнгги йилларда ўсиб боряпти. Ҳар доим Сизларга бироз омад етишмай келган. Бугун сиз қанчалик ЖЧга тайёрсиз? - Биз уч йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргамиз. Ўзбекистон чемпионати ва легионерларини яхшилаб кузатган ҳолда бугунги таркибни шакллантирганмиз. Менимча, Ўзбекистон ЖЧга чиқишга тайёр. - Қатар терма жамоасининг бугунги ҳолати яхши эмас, аксинча Ўзбекистон яхши ҳолатда. Бу ортиқча босим бермайдими? Ундан ташқари Қатарнинг ҳужум чизиғи анча кучли. Сизлар бунга қарши қандай чора кўришингиз мумкин? - Жуда ҳам қийин гуруҳдан ўрин олганмиз. Ҳар бир ўйин биз учун жиддий. Эрон, Қатар ва БАА каби терма жамоаларнинг савияси бир хил. Битта хато учрашув натижасига таъсир ўтказиши мумкинлигини билган ҳолда ҳаракат қиламиз. Отабек Шукуровга - Эртанги ўйин реванш ролини ўйнайдими? - Осиё Кубоги бошқа мусобақа. У ерда биз пенальтилар сериясида имкониятни бой берганмиз. Бу лоторея. Эртанги ўйин эса бошқа. Биз ЖЧга чиқиш йўлида майдонга чиқамиз.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.