АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бунга ишониш қийин, лекин Хави Симонс ҳозирнинг ўзида профессионалларга дарс бера олади.
Яқинда «Барселона» академиясида чопиб юрган қўнғироқсоч йигитча шу йилнинг ёзида ПСВга ўтдию, дастлабки турлардаёқ Эредивизионнинг бош қаҳрамонларидан бирига айланди. Шу қадар сермаҳсул дебютни ўзгача таърифлашнинг иложи йўқ. Стартдаги 3та ўйинда 4та гол ва 2та самарали узатма (ҳозирги кунгача 10та ўйинда 8та гол ва 3та ассист қайд этган)ни расмийлаштириш ҳаммага насиб этавермайди. Айниқса, дебютант ўйинчига. Optaнинг маълумотига кўра, 21-асрда Нидерландия чемпионатида ҳеч қайси футболчи мусобақани Симонсчалик шиддатли бошлай олмаган. Ваҳоланки, Хави эндигина 19га чиқди.
«ПСЖ» Симонсни рад этганди
Йигитча 15 ёшида Мино Райоланинг агентлиги билан шартнома имзолаганди. «Барселона» Хавининг танловини киноя билан кутиб олди. Бироқ ижтимоий тармоқлар юлдузи клубнинг маслаҳатига эътибор бермади. 2019 йилда Райола «Барселона» мутасаддиларини футболчи учун кўпмиллионли иш ҳақи, ўзи учун камтарин воситачилик тўловига кўндиришга уриниб кўрганди. Лекин рад жавобини олгач, мижозини «ПСЖ»дан олиб кетди - парижликлар рози бўлишди.
Маурисио Почеттино ўтган мавсумда асосий таркибдан жой берган бўлсада, Парижда Хавининг ўйинлари қовушмади. Симонс ички чемпионатда ҳаммаси бўлиб 6 марта майдонга тушди, Франция Кубоги доирасидаги «Ницца»га қарши учрашувда ҳал қилувчи пенальтини амалга оширишга журъат этди. Юироқ L~Equipe газетасида ёзишларича, бошқа футболчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишни истамаганликлари сабабли, Хави 11 метрли жарима зарбасини тепишга мажбур бўлган.
El Nacional маълумотига кўра, қишда «Барса» Жоан Лапорта ва Хавининг истакларига биноан Симонсни қайтаришни мўлжаллаганди. Лекин Лионель Месси уларни фикридан қайтарди. Охир-оқибат, Леонинг маслаҳати нидерландиялик футболчининг Каталонияга қайтмаганлиги сабабларидан бирига айланди. Яна бир сабаб - ўйинчи учун асосий таркиб аъзолари даражасидаги маош. Париждагилар ҳам Мбаппе билан янги шартномани имзолаганларидан кейин, айнан шу сабабга кўра Симонсдан воз кечишди. Шундан кейин Симонсни келажаги порлоқ Руд ван Нистелройнинг ПСВси ўз таркибига қўшиб олди.
Ван Нистелрой - соврин соҳиби. «Реал» кузатмоқда
Мабодо бехабар қолган бўлсангиз, Руд ван Нистелрой мустақил равишда топ-клубни бошқармоқда. У Эйндховен клубини қабул қилиб олди. Бунгача Руд академиянинг турли лавозимларида ишлади, U-18 ва U-21 жамоаларини бошқарди. Қўшимчасига, Нидерландия терма жамоаси бош мураббийига ассистентлик вазифасини бажарди.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789