Халқаро тажриба керакми ёхуд ОФК хабарлари...

Халқаро тажриба керакми ёхуд ОФК хабарлари...

«Ал-Сиб» ОФК кубогида ғолиб чиққач, Уммон клублар рейтингида икки поғона кўтарилди («Ғарб» ҳудуди рейтингмда бир поғона).

Малайзия эса «Куала-Лумпур»нинг финалдаги мағлубиятига қарамай, жорий мавсум рейтингида энг кўп очко ишлаган мамлакат бўлиб қолмоқда. Энди охирги 3 мавсум (пандемияли 2020 йилни ҳисобга олмаганда) рейтингининг якуний шаклини кўриш учун ОЧЛ ҳисобидан қолган 9та ўйинни кутиш керак. Уларнинг биринчилари 2023 йил январда бўлиб ўтади.

*** 
- ОФК Футзал ва пляж футболи қўмитаси қарори билан футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати саралашидан эътиборан жамоалар минтақавий бўлинмайди. Демак, қайси минтақа қанча йўлланма олишини энди кўрамиз.

*** 

- Вьетнам футбол лигаси кейинги 4 мавсум учун ўйинлар трансляция ҳуқуқини 10 миллион долларга сотди. Яъни лига ҳар мавсум 2,5 миллион доллар даромад келтиради.

***

- Ўзбекистон ва Россия ўсмирлар терма жамоалари (U-16) 16 ва 19 ноябрь кунлари Тошкентда 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади. Россия термаси билан Бишкекдаги ўртоқлик ўйинига келган РФИнинг камида 10 нафар ходими ортга қайтмасликни маъқул кўргани ҳақида ёзишди. Қизиқ, РФИнинг неча ходими Ўзбекистонда қолишга қарор қиларкин?