Хаверц - «Арсенал»да!

Хаверц - «Арсенал»да!

«Арсенал» ва « Челси» германиялик ҳужумчи Кай Хаверц трансферини ижобий ҳал қилди.

«Канонирлар» бу ўйинчи учун «аристократлар»га бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 75 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар тарқатди. Манбага кўра, 24 ёшли футболчи тиббий кўрикни якунлаши билан «Арсенал» шартномасига имзо чекади. Бу футболчини «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи танлади. Хаверц Англия Премьер-лигасига 2020 йили «Байер»дан кўчиб ўтган эди. «Аристократлар» учун жами 139 та учрашув ўтказган футболчи ҳозиргача 32 та гол ва 15 та ассист муаллифи бўлди. «Арсенал» истеъдодли ўйинчи билан 2028 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзолайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.