Хави розилик берди, фақат...

Хави розилик берди, фақат...

«Манчестер Юнайтед» айни пайтда нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига бошқа мутахассис қидирмоқда.

Клуб мутасаддилари бир неча мураббий билан музокара олиб боряпти. Улар орасида «Барселона»ни тарк этганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес ҳам бор. Transfer News Live ҳамда Fichajes каби манбаларнинг маълум қилишича, 44 ёшли мутахассис «МЮ»ни бошқаришга тайёр эканини билдирган. Бироқ бунинг учун манчестерликлар Хавига «Барселона»да порлаётган бразилиялик ҳужумкор футболчи Рафиньяни олиб келиб беришни талаб қилган. 27 ёшли ўйинчи Каталонияга айнан Хави «Барселона»ни бошқарган вақтда «Лидс»дан таклиф қилинган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.