Волид Хеддира Марокашнинг Португалияга қарши ўйинида яхши ўйнамаган ва жамоасининг муваффақиятини деярли хавф остига қўйган бўлса-да (футболчи 60 сония ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди), унинг ҳаракатлари ўзи ўйнайдиган Италиянинг «Бари» жамоасида юқори баҳоланди.
Маълум бўлишича, Хеддира Бари шаҳридаги маълум бир пиццерияга ташриф буюришни жуда яхши кўради ва унинг эгаси Жаҳон чемпионати даври учун денгиз маҳсулотларига қаратилган махсус пицца рецептини тайёрлаган. Агар Хеддира хурсандчилигини севимли жойида нишонлашга қарор қилса, у ҳолда, тез орада бутун Марокаш жамоасини овқатлантиришга мажбур бўладими?