Холанддан янги рекорд

Холанддан янги рекорд

Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйинида “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда пента-трикка эришди.

Opta хабарига кўра, ушбу 5та гол унга мавсум якунига қадар муддатидан аввал "Манчестер Сити" клубининг янги рекордини ўрнатиш имконини берди. Гап шундаки, энди айнан норвегиялик ҳужумчи бир мавсумдаги голлар сони бўйича "шаҳарликлар" тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Футболчида аллақачон 39та гол бор, аввалги ютуқ эса Томми Жонсонга тегишли бўлиб, 1930 йилда ўрнатилган.

Қайд этилишича, Холанд Чемпионлар лигаси тарихида битта плей-офф ўйинида бешта гол уришга муваффақ бўлган иккинчи футболчига айланди. Илгари бундай ютуқ Лионель Мессига тегишли эди.