Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Ҳаётда шундай инсонлар борки, умр давоми илм-фан, маънавият-маърифатга интилиб яшайдилар.
Бундайлардан илм уммонида яратилган бебаҳо хазина қолади. Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор, Антик дунё халқаро фанлар академияси академиги Чори Асланов шундай бетакрор инсон эди...
Қарши тумани Потрон қишлоғида туғилиб-улғайган Чори ота 81 йил умр кўрди. Ота-онадан ёш қолганига қарамай, опаси қаровида илм-фан билан шуғулланди, шунинг баробарида футболга ҳам вақт ажратди. «Гарчи қишлоқ хўжалиги соҳаси олими бўлсамда, ҳаётимни футболсиз тасаввур қилолмаймайман, - деганди Чори ота суҳбатларнинг бирида. - Мактаб даврида дарсдан бўш пайтлар жамоа тузиб, бешкентлик тенгдошлар, кейинчалик қаршилик ёшлар билан куч синашардик. Муросасиз ўйинларга яёв қатнасакда, толиқиш нималигини билмаганмиз. Бу муҳаббатимиз катта футболга ҳам кўчди. Собиқ иттифоқ замонида «Пахтакор» ортидан Питердан Кавказгача, Болтиқ бўйидан Киевгача борганмиз, Москваю, Марказий Осиё шаҳарларини гоҳ поезд ёки самолёт, кези келганда, енгил автомобилда кезиб чиққанмиз. «Пахтакор» юлдузлари - Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Василис Хадзипанакис ўйинларидан ўзгача завқланганимиз ҳамон ёдимда. Тбилисида Давид Кипианининг акаси билан танишиб, грузин футболининг ўзига хос жиҳатларидан воқиф бўлдим. «Спартак»нинг Европа Чемпионлар кубогидаги ўйинларини Москвада кузатдик, «Помир» - «Пахтакор» ўйинини кўриш учун Душанбега оилавий сафар қилдик. Эҳ-ҳе, мухлислик ҳақида хотираларим беҳисоб».
Ҳа, отахон футболнинг чин шайдоси эди. У истиқлол йиллари ҳам миллионлар ўйинига ошуфта яшади. Хусусан, «Насаф»нинг шиддатли ўйинларидан қалби қувончга тўлди. Бир йилча муқаддам «Насаф» футболчилари билан учрашувда ўта таъсирли гапиргани эсимизда: «Ёшим 80да, «Насаф»нинг бронза ва кумуш медаллари ютганини кўрдим, севимли жамоам Ўзбекистон кубогини 3 марта боши узра баланд кўтарди, ОФК кубогида ғалаба нашидасини сурди. Энди чемпионликни ҳам бирга тантана қилайлик...». «Насаф» 2021 йили ОЧЛ саралаши «плей-офф» босқичида БААнинг Абу-Дабисида «Бани Яс» билан куч синашадиган бўлди. Хориж сафарига отланган отахоннинг ўй-хаёли фақат бўлажак ўйинда эди: «Нима бўлса ҳам, «Насаф» ғалаба қозонсин. Жамоамиз ютуғи кучимга куч қўшади. Бу тани сиҳатлигимнинг асоси ҳам». Абу-Даби шаҳридаги муҳташам стадион. «Насаф» шарфини бўйнига ташлаб олган отахон алоҳида ажралиб турарди. «Аждарлар» кетма-кет 2та гол уришгач, унинг нечоғли шодланганини кўрсангиз эди. «Яратганга шукр, ватанга ғалаба ва ёруғ юз билан қайтадиган бўлдик», -дея барчани алқагани кўз олдимдан сира кетмайди.
Чори Асланов футбол билан кундалик машғулотларни бирга олиб борди. Дарс соатларида фанга доир билимларини замон шиддати билан уйғунлаштирди. Хусусан, бир қатор илмий рисола ва қўлланмалар, дарсликлар яратди. Машғулотдан сўнг эса лирик чекиниш билан талабаларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этди. Машҳур шарҳловчи Ахбор Имомхўжаевнинг ҳаёт тажрибасини мисол келтириб, ҳалоллик, поклик, соғлом турмуш тарзи узоқ умр гарови эканлигини бот-бот такрорлади. Набиралари - Бобур ва Азаматга ўз соҳаси бўйича тушунча бериш асносида уларни стадион томон етаклади, кенжатой Муҳаммадни муносиб давомчиси сифатида эркалатди. «Насаф» фан-клуби етакчилари Ўктам Узоқов ва Санжар Сайфиев билан Суперлига ўйинлари баҳона мамлакатимиз шаҳарларини кезди. Стадиондаги ҳайқириқларда Чори отанинг овози ўзгача жаранглади.
Ўлим ҳақ. 15 июнь куни куни Чори ота Асланов бу фоний дунёни тарк этди. Ундан ширин хотиралар қолди, одамгарчилик, ҳалоллик, меҳр-муҳаббат, дўстлик каби тушунчаларнинг ватан туйғуси билан муштараклиги қолди. Шундай улуғ инсонлар мероси бор экан, ҳаётимиз, шу жумладан, футболимиз ҳам янги марралар сари юз тутаверади.
Ҳусан ТЕМИРОВ
Таъзия
«Насаф» клуби президенти Шуҳрат Аслановнинг падари бузруквори ЧОРИ ота Аслановнинг вафоти муносабати билан футбол жамоатчилиги номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
«ИФ» таҳририяти.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789