Хулиан учун «Реал» ва «Барса» курашади

Хулиан учун «Реал» ва «Барса» курашади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Хулиан Альварес Испания Ла Лигасига йўл олиши мумкин.

23 ёшли аргентиналик футболчи «Реал» ва «Барселона»нинг радарида турибди. Альвареснинг атрофидагилар футболчининг Испанияга ўтиши мумкинлигини аниқ айтишган. 2023/2024 йилги мавсум Хулиан 13та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва шерикларига 5та голли узатма берди. «Трансфермаркт» портали мутахассислари футболчини 80 миллион еврога баҳолашмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хулиан Алварес Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.