Яна бир футболчимиз Европага йўл олди

Яна бир футболчимиз Европага йўл олди

«Сурхон» клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Турсуновга Шотландиянинг «Ливингстон» қизиқиш билдирди.

 Шу боис ўйинчи Европа клуби сафида кўрикдан ўтиш учун Шотландияга йўл олди. Бу ҳақда "Сурхон" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Бу мавсумда жамоамиз ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Кўплаб журналист ва мутахассислар учун «Сурхон» - йил кашфиёти бўлди. Ёш жамоамиз Суперлига гранд жамоалари билан тенгма-тенг ўйнамоқда, шу жумладан «Сурхон» Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичига ҳам чиқди.

Ҳеч кимга сир эмаски, жамоамизни нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам кузатиб боришмоқда. Июль ойида «Сурхон» Хитойга йиғин ўтказиш учун жўнаб кетди ва у ерда кўплаб футболсевар мухлислар жамоамизга мухлислик қилишди. Шунингдек, футболчиларимизни Европадан скаутлар кузатиб кела бошлади. Шу жумладан, Шотландиянинг «Ливингстон» футбол клуби Достонбек Турсуновга қизиқиш билдириб, кўрикдан ўтиш учун футболчимизни Шотландияга таклиф қилди.