Яна бир таклиф рад этилди

Яна бир таклиф рад этилди

«Манчестер Юнайтед» яна бир бор «Аякс» ҳужумчиси Антони трансфери бўйича келиша олмади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Нидерландия клуби манкунианликларнинг яна бир таклифини рад этди. «Аякс» таклиф қилинган 90 миллион евро етарли эмас деб ҳисобламоқда. 22 ёшли бразилиялик Амстердам клуби раҳбариятига «қизил иблислар» билан келишиб олиш илтимоси билан мурожаат қилган. Шу билан бирга, Антони вакиллари бир неча кундан буён унга Манчестер шаҳридан уй излашмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи амстердамликлар сафида барча турнирлар доирасидаги 3 ўйинда 2та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.