«Юве»да яна муаммо!

«Юве»да яна муаммо!

«Ювентус»ни бир неча йилга еврокубокларда иштирок этишдан четлаштириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, UEFAдаги юқори мартабали шахслар «Ювентус»га клубдаги раҳбарлик лавозимларига янги одамлар келиши билан Суперлига лойиҳаси чекланишига умид қилишган, аммо бу амалга ошмаяпти. Манбага кўра, Турин клубининг хатти-ҳаракати УЕФА президенти Александр Чеферинга жуда ёқмаган. Қайд этилишича, УЕФА қўлида «Ювентус» ишида фирибгарлик ҳақида жуда кўп маълумотлар бор. Тахминларга кўра, «Ювентус» бўйича якуний UEFA  қарори июнь ойида эълон қилинади. Агар туринликлар молиявий фейр-плей қоидаларини бузгани исботланса, у ҳолда «кекса синьора» яқин йиллар давомида Европа билан хайрлашиши мумкин. 36-турдан кейин «Ювентус» 59 очко билан «А» серияда 7-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.