Забарний «тақачи»га айланиши мумкин

Забарний «тақачи»га айланиши мумкин

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби Киевнинг «Динамо»си ва Украина терма жамоаси марказий ҳимоячиси Илья Забарнийга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Football London.

Манба берган хабарга кўра, инглиз клуби Йошко Гвардиол («РБ Лейпциг»), Милан Шкриньяр ва Алессандро Бастонини («Интер») сотиб олиш борасида келиша олмаганидан сўнг, эътиборини украиналик футболчига қаратган. Киевликлар футболчини 30 миллион еврога сотишлари мумкин. Ўтган мавсумда 19 ёшли Забарний «Динамо» сафида барча мусобақаларда 23та ўйин ўтказиб, битта голга ассистентлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.