ЖЧ-2026 саралаши. 2-тур: 11 йиллик нохуш анъана бузилди, ниҳоят...

ЖЧ-2026 саралаши. 2-тур: 11 йиллик нохуш анъана бузилди, ниҳоят...

ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаши доирасида «Е» квартетининг икки етакчиси - Ўзбекистон ва Эрон Тошкентда ўзаро майдонга тушишди.

Кутилганидек кескин ва драматик кечган баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Дастлаб, форслар Ризоян ва Таремининг голлари эвазига олдинга чиқиб олишди. Бироқ вакилларимиз ирода намойиш этди ва Ўрунов ҳамда Сергеевнинг голлари ҳисобига мувозанатни тиклашди. Қайд этиш лозим, Игорь Сергеев захирадан майдонга тушганига кўп бўлмасдан тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг мухлислар бошқа гол кўришмади. Ушбу натижадан сўнг икки жамоа ҳисобида ҳам очколар сони бир хил 4тага етди. Тўплар фарқининг яхшилиги эвазига Эрон 1-ўринни банд этиб турибди. Шуни ҳам қайд этиш керак, Ўзбекистон термаси Эронга ютқазмаган сўнгги ўйини 2012 йилнинг 14 ноябрь куни бўлган ва ўшанда «Озоди»да Улуғбек Бақоев томонидан киритилган гол ватандошларимизга ғалаба келтирганди. Шундан кейин бўлган 7 ўйинда эронликларнинг қўли баланд келган. Ундан ташқари, Ўзбекистон термаси илк марта бир ўйинда Эрон дарвозасига икки бора йўл топди. Шунингдек, бугунги кунга қадар бўлган ягона дуранг 2009 йилда қайд этилган ва Тошкентдаги баҳсда ҳисоб очилмаганди.

Иккинчи баҳсда қўшни Туркманистон термаси Гонконгга сафар уюштириб, улар ҳам 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга рози бўлишди.

***

Эрон терма жамоа мураббийлари ҳамда штаб аъзолари маош ва мукофот пуллари олиш масаласида муаммоларга дуч келишмоқда. Ёрдамчи мураббий Саид Алҳойнинг айтишича, терма жамоа аъзоларига сўнгги 9 ғалабадан кейин бирор марта мукофот пули берилмаган. Баъзи ходимлар эса ҳатто маош олишда муаммоларга учрамоқда.

***

Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОФК мутасаддилари билан келишилган ҳолда Тошкентда истиқомат қилувчи эронликларга улар ҳам стадионга ташриф буюриши учун бир қанча чипталар тақдим этди. Шу жумладан, Тошкентдаги дзюдо мусобақасига ташриф буюрган эронлик спортчилар ҳам футбол учрашувини томоша қилишди.

 

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 2:2 (0:2)

21 ноябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 32551 томошабин.

Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳассан, Муҳаммад ал Ҳаммади, Ҳасан ал Маҳри (БАА), Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн).

Назоратчи: Нобору Ишияма (Япония).

Комиссар: Суврат Татте (Ҳиндистон).

Голлар: Остон Ўрунов (52), Игорь Сергеев (83) - Рамин Ризоян (14), Меҳди Тареми (38).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Рустам Ашурматов (21.Игорь Сергеев, 82), 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Аббос Файзуллаев, 62), 11.Остон Ўрунов (2.Абдуқодир Ҳусанов, 89), 14.Элдор Шомуродов.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 4.Шожа Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий (3.Эҳсон Ҳожисафи, 90+4), 6.Саид Иззатуллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 13.Ҳусайн Канани, 14.Саман Гаддос (18.Али Карими, 44), 16.Меҳди Тораби (11.Ризо Асади, 90+4), 20.Сердар Азмун (15.Рузбеҳ Чешми, 75), 21.Муҳаммад Моҳеби (7.Меҳрад Муҳаммади, 75), 23.Рамин Ризоян.

Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Алиқулов (3), Срецко Катанец (76), Фаррух Сайфиев (76) - Ҳусайн Канани (48), Али Карими (80).

 

ГОНКОНГ - ТУРКМАНИСТОН - 2:2 (1:2)

21 ноябрь. Гонконг. 6601 томошабин.

Бош ҳакам: Одил ал Нақби (БАА).

Голлар: Ваи Вонг (12), Эвертон (65) - Руслан Мингазов (4, 36).

Туркманистон: Расул Чориев, Ато Гелдиев, Абди Башимов, Мейлис Дурдиев (Иброҳим Маммедов, 55), Вепа Жумаев, Теймур Чариев (Мурат Аннаев, 89), Руслан Мингазов, Элман Тагаев (Ихлос Сапармамедов, 76), Велмурат Баллаков (Селим Нурмирадов, 76), Арсланмурат Аманов, Алтинмурат Аннадурдиев (Саназар Тиркисов, 55).

1. ЭРОН                         2          1          1          0          6-2       4

2. ЎЗБЕКИСТОН        2          1          1          0          5-3       4

3. ТУРКМАНИСТОН   2          0          1          1          3-5       1

4. ГОНКОНГ                  2          0          1          1          2-6       1

3-ТУР. 21 март (пайшанба)

ЭРОН - ТУРКМАНИСТОН

ГОНКОНГ - ЎЗБЕКИСТОН

 

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

ЎЗБЕКИСТОН       ЭРОН

108 (74)          Ҳужумлар (хавфли) 87 (31)

14 (5)  Зарба (аниқ)  5 (2)

8          Жарима зарбаси        12

5          Бурчак зарбаси         1

2          «Офсайд»      0

0          «Сэйв»           3

10        Қоидабузарлик         8

48        Тўп назорати (%)      52

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйинни захирадан томоша қилиш осон бўлмади. Эронга қарши эришилган дуранг - яхши натижа ва мен йигитларни табриклайман. Биринчи бўлимда кўпроқ агрессив ўйин намойиш этишимиз керак эди, деб ўйлайман. Лекин иккинчи таймда ўйинимизни яхшиладик. 2:0 ҳисобидан дурангга эришдик ва бу жуда яхши натижа, деб ҳисоблайман. Голларни ўзимизнинг айбимиз туфайли ўтказиб юбордик. Танаффусда болаларга қўрмақслик кераклигини айтдим. Биз тўпни тезроқ ҳаракатлантиришимиз кераклигини тушунтирдим. Ва футболчиларнинг учрашувга бўлган ёндашуви мени қувонтирди. Мен ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Эрон терма жамоасининг услуби шундай, улар ҳар доим шундай ўйин намойиш этишади.

Амир Галенои (Эрон терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон терма жамоасига кейинги ўйинда омад тилайман. Бугунги ўйин менинг назаримда жуда чиройли ва сифатли бўлди. Бизнинг футболчилар биринчи бўлимда ўйнашди, иккинчисида эса пиёда юришди. Ўзбекистон эса, аксинча иккита гол урди. Улар ҳақиқий футбол ўйнади. Мухлислар айниқса, маза қилишди. Футбол бу ҳаёт. Аввал машқ қилишади ва кейин дарс олишади. Биз бу ўйиндан катта хулосалар олдик. Агар юракдан ўйналмаса натижага эришиб бўлмайди. Бугун ғалаба қозонганимизда яна бир рекорд қайд этиларди. Бироқ, ғалабани қўлдан чиқардик ва рекорд ўрнатилинмай қолди. Мен 20 йилдан бери мураббийлик қилиб келаман ва ўйин фалсафам ҳужумкор футболга асосланади.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.