Максим Шацких: “Черан билан урушганим йўқ”
Максим Шацких ОКМК билан ўйиндан кейин Черан билан муносабатлари хақида фикр билдирди
Ҳозиргина, ЖЧ-2026 6-тур баҳслари доирасидан ўрин олган КХДР – Ўзбекистон учрашуви ниҳоясига етди. Унда вакилларимиз Аббос Файзуллаев томонидан киритилган гол эвазига 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Бевосита ўйиндаги жараёнларга тўхталадиган бўлсак, учрашув терма жамоамизнинг кетма-кет хавфли ҳужумлари билан бошланди. Вакилларимиз рақиб жарима майдони атрофидан бир неча бор дарвоза томон зарба йўллашди аммо баъзи зарбаларга аниқлик етишмаган бўлса, айримларида дарвозабон ишончли ўйнади. 44-дақига келиб эса ҳисоб очилди. Бобур Абдуҳолиқовнинг узатмасидан сўнг Аббос Файзуллаев чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба берди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб дарвоза тўридан жой олди 0:1.
Иккинчи бўлим эса, кореяликларнинг ташаббуси остида бошланди. Асосий эътиборни ҳимояга қаратган терма жамоамиз аъзолари кам сонли ҳужумлардан самара чиқаришга уринган ҳолда биринчи бўлимдан фарқли равишда ўйиннинг иккинчи ярмида бироз ортга чекиниб ўйнашди. Натижада, ҳужумда катта устунликка эришган рақибларимиз Умар Ешмуродовнинг қўлига тўп тегиши натижасида пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам пенальти белгилаш билан бир қаторда Эшмуродовни майдондан четлатди. Амалга оширилган пенальтини эса Ўткир Юсупов қайтаришга эришди. Шундан сўнг ҳам бир неча бор жамоамизни голдан қутқариб қолган Юсупов терма жамоамизнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Шундай қилиб мазкур баҳс терма жамоамиз аъзоларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Вакилларимиз ўтказилган 6та турда 13 очко жамғариб турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда.
ЖЧ-2026 саралаши
КХДР — Ўзбекистон 0:1 (ТУГАДИ)
19.11.2024. Вьентьен, "Лао" стадиони, 17:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Аҳмад Ал Али, Аланези Абдулҳади, Аббос Аҳмад, Аммар Ашканани (барчаси Кувайт)
ВАР: Абуллоҳ Жамали (Кувайт)
АВАР : Сауд АЛ Самхан (Кувайт)
Назоратчи : Фонг Яу Фат Жаме (Гонконг)
Комиссар: Бенжамин Тан (Сингапур).
Гол: Аббос Файзуллаев (Бобир Абдихолиқов) 44, 0:1
Амалга ошмаган пенальти: Жонг Ио Гван (Ўткир Юсупов қайтарди)
КХДР: 1.Канг Жу Хёк, 3.Жанг Кук Чол (с), 4.Ким Пом Хёк, 9.Ри Жо Гук (11.Жонг Ил Гван,70), 10.Хан Кванг Сонг (12.Чоэ Жу Сонг,88), 13.Ри Ил Сонг, 14.Чоэ Ок Чол, 15.Ри Ун Чол ( 6.Кье Там, 33), 16.Ким Ю Сонг, 17.Канг Кук Чол, 20.Паэк Чунг Сонг (22.Пак Кванг Хун,70)
Захира : 18.Син Таэ Сонг, 21.Ю Кванг Жун, 2.Ким Жин Хёк, 5.Ким Кум Чон,7.Ри Хун, 8.Син Кванг Нам, 19.Ким Сонг Хье, 23.Жонг Кум Сонг.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 10.Жалолиддин Машарипов (11.Азизбек Амонов,79) (18.Абдулла Абдуллаев,86), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов (20.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Аббосбек Фазуллаев ( 19.Азизбек Турғунбоев,79), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 8.Жамшид Искандеров, 21.Абдурауф Бўриев.
Огоҳлантириш : Бобир Абдихолиқов (Ўзбекистон) 39, Жан Кук Чол (КХДР) 55
Четлатиш: Умар Эшмуродов (Ўзбекистон) 83
Максим Шацких ОКМК билан ўйиндан кейин Черан билан муносабатлари хақида фикр билдирди
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубидаги фаолияти узоқроқ давом этишини истамоқда.
Ҳозирда "Ред Булл" билан ҳамкорлик қилаётган германиялик мутахассис Юрген Клопп Франция клубларидан бирининг лойиҳасида иштирок этади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789