Гвардиола: “Ҳозир жамоани ташлаб кетадиган вақт эмас”
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа билан келишувни 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Хабарингиз бор, бугун ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Эронга қарши майдонга тушди.
Пойтахтдаги «Бунёдкор» стадионида кечган ушбу ўйинда томнлар нурсиз дурангга рози бўлишди.
Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, дастлабки бўлимида майдонда тенгкураш кузатилиб, айтарли яққол голли вазият юзага келмади.
2-таймда эса бир қатор диққатга молик воқелар бўлиб ўтди. Хусусан, 57-дақиқада рақиб футболчи Солиҳ Ҳарданининг майдондан четлатилиши ва VAR текширувидан кейин эронликлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Қолган ярим соатдан кўпроқ вақт давомида вакилларимиз сон жиҳатдан устунликка эришган бўлса-да, бундан фойдалана олишмади.
Зотан, 90+2-дақиқада жарима майдони ичида Рустам Ашурматов тўпни қўли билан ўйнагани учун Ўткир Юсупов дарвозаси томон пеналти белгиланди. Форслар 11 метрлик жарима зарбасини тепишга ҳозирлик кўраётганда эса ҳакам VAR’ни кўриб чиқиб, пеналтини бекор қилинди.
Шу тариқа, жуда муҳим баҳсда Сречко Катанецсиз тўп сурган термамиз дуранг қайд этди – 0:0. Айтганча, жамоалар ўртасидаги сўнгги уч ўйинда ҳам дуранг қайд этилди. Бир сўз билан айтганда Ўзбекистон Эрон билан кетма-кет 3-ўйинда (21 ноябрь 2023 йил, 11 июнь 2024 ва бугун) ҳам дуранг қайд этди ва Тошкентдаги ушбу нохуш давом этди...
Шундай қилиб, "А" гуруҳида Ўзбекистон ва Эрон 7 очко билан қўшҳокимлик қилишда давом этишмоқда. Ўзбекистон 15 октябр куни Тошкентда БАА миллий жамоасини қабул қилади.
ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН 0:0
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 33 800 тамошабин.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фаррух Сафиев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 22.Аббосбек Фазуллаев (11.Остон Ўрунов, 71), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Эрон: 1.Али Ризо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожаи Халилзода, 5.Милод Муҳаммадий, 6.Саид Иззатуллоҳий, 7.Али Ризо Жаҳонбахш (11.Али Гулизода, 78), 8.Муҳаммад Муҳиби (10.Меҳди Гоеди, 55), 9.Меҳди Торемий, 13.Али Неъмати, 14.Сомон Қуддус (21.Умид Норафкон, 71), 20.Сардор Озмун (19.Шаҳриёр Моганло, 78).
Огоҳлантириш: Фарруҳ Сафиев (19), Одил Ҳамробеков (30), Сомон Қуддус (66).
Четлатиш: Солиҳ Ҳардани (Эрон), 57.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа билан келишувни 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789