ЖЧ-2026 саралаши. Миллий термамизда камбэк ва турнирни ғалаба билан бошлади

ЖЧ-2026 саралаши. Миллий термамизда камбэк ва турнирни ғалаба билан бошлади

Сизга яхши маълумки, бугун  16 ноябр куни Осиё қитъасида ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши 2-босқич 1-тури доирасида бош жамамиз сафарда Туркманистонга қарши майдонга тушди.

Ашхободдаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳснинг 1-бўлими якунида мезбонлар кутилмаган зарба билан Ўткир Юсуповнинг хато қилишига мажбур қилишди– 1:0.

Сречко Катанец 2-бўлимда Аббосбек Файзуллаев ва Игор Сергеевни майдонга туширгач, вазият ўзгарди. Отабек Шукуров Элдор Шомуродовнинг узатмаларидан кейин 57- ва 77-дақиқада гол киритиб, вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

90+1-дақиқада эса яна катта саҳнага "Машъал" ФА тарбияланувилари чиқишди. Бу сафар Отабек Шукуров ассистент ролини бажариб, Шомуродовни яккама-якка вазиятга чиқарди ва Элдор ишончли ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди – 3:1.

Шу тариқа, Ўзбекистон "E" гуруҳида турнирни ғалаба билан бошлаб, 3 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Эрон эса Гонгконгга қарши майдонга тушиб ҳозирча 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтганча, Сречко Катанец шогирдлари 2-турда 21 ноябр куни Тошкентда Эронга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаши. 2-босқич.

ТУРКМАНИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН - 1:3
16 ноябрь. Ашхобод. "Ашхобод" стадиони
Ҳакамлар: Ҳироюки Кимура, Кота Ватанабе, Такуми Такаги, Ҳироки Касаҳара (барчаси – Япония).
Назоратчи: Абдуллоҳ Дор Балидеҳ (Қатар)
Комиссар: Тран Тҳи Лан Хуонг (Вьетнам)

Голлар: Мейлис Дурдиев 44, - 1:0. Отабек Шукуров 57, - 1:1 (Элдор Шомуродов). Отабек Шукуров 77, - 1:2 (Элдор Шомуродов). Элдор Шомуродов 90+1, - 1:3 (Отабек Шукуров).

Туркманистон: 23.Рахат Жапаров, 2.Гуйчмурат Аннагулиев, 3.Шоҳрат Союунов, 4.Мейлис Дурдиев (6.Алибек Абдураҳмонов, 78), 8.Руслан Мингазов (14.Саназар Тиркисов, 78), 10.Элман Тагаев (9.Мурат Аннаев, 88), 13.Велмурат Баллаков (20.Селим Нурмирадов, 61), 15.Абди Башимов, 17.Алтинмурат Аннадурдиев (7.Арсланмират Аманов, 61), 18.Язгилич Гурбанов, 21.Теймур Чариев.
Захира: 1.Расул Чариев, 16.Рустем Аҳаллиев, 5.Ата Гелдиев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ибраим Маммедов, 19.Roвшенгелди Ҳалмаммедов, 22.Илья Тамуркин.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Шерзод Насруллаев, 75), 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одилбек Ҳамробеков, 11.Остон Ўрунов (22.Аббос Файзуллаев, 55), 14.Элдор Шомуродов (6.Азизбек Ғаниев, 90+3), 15.Абдуқодир Ҳусанов, 19.Азизбек Турғунбоев (21.Игорь Сергеев, 55), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Валижон Раҳимов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 8.Жамшид Искандеров, 10.Жасур Яхшибоев, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Ҳожимат Эркинов. 
Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 35, Абди Башимов 66.
***
Эрон-Гонгконг-4:0
Голлар: Сардор Азмун - 12', Сардор Азмун - 15', Меҳди Тареми - 87', Рамин Ризоян - 90+2'