ЖЧ атрофида: Ислом гўзаллиги билан танишиб олинг!

ЖЧ атрофида: Ислом гўзаллиги билан танишиб олинг!

Яқин Шарқ ҳудудида ташкиллаштирилган тарихдаги биринчи мундиал зўр шукуҳ билан давом этмоқда.

 Қатар-2022 ташкилотчиларига гап йўқ, гарчи баъзи тақиқлар Ғарб мамлакатларига ёқмаётган бўлсада. Мана, илк расмий маълумотга қараганда, ЖЧ-2022 стартидан кейинги илк куннинг ўзида 558 нафар киши Ислом динини қабул қилибди. Умуман, ЖЧ-2022 атрофида ғайридинларнинг Ислом гўзаллиги билан танишишларига ҳам яхши имкон-шароитлар яратилган.

Хўш, Қатар томони бу масалада меҳмонларга қандай хизмат турларини таклиф қилмоқда? Ислом дини билан танишиш дастури асосий 7та банд­дан иборат:

1. Спиртли ичимлик ва ЛГБТ ташвиқоти тақиқланди.

2. Ҳар бир ўриндиққа Ислом ҳақидаги умумий маълумотлар каталоги қўйилди. Бу қўлланма 8 тилда ёзилган.

3. Меҳмонхона ва футбол майдонига чиқиш йўлакларига Пайғамбаримиз САВнинг қисқа ҳадиси шарифлари илиб қў­йилди. 

4. Қуръони карим маънолари таржимаси ҳамда Исломни танитувчи дастурлар QR-код иловаси билан 8 тилда ўрнатилди.

5. Масжидларга хушовоз ва жарангдор товушли муаззинлар бириктирилди. Азон овози етиб бориши учун стадионларга махсус жиҳозлар ўрнатилди. 

6. 2000 кишилик жамоа Ислом билан таништириш лойиҳасига жалб этилди.

7. Азон чақирилган вақт ЖЧ доирасидаги барча тадбир ва кўнгилхушликларда «Ибодат танаффуси» берилмоқда. Бунда куй-қўшиқ ва кўнгилхушликлар тўхтатиб турилади. 

Умуман, Қатар мундиали давомида бошқа дин вакилларининг Исломга оғишлари тобора кўпаймоқда. Мундиал-2022нинг 1-куниёқ 558 нафар сайёҳ Исломга киргани расман эълон қилинган бўлсада, бу рақам 1000дан ошгани айтилмоқда.