Зиданда иккита шарти бор...

Зиданда иккита шарти бор...

«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинеддин Зидан яна Мадрид клубига қайтишни истамоқда.

Defensa Central хабарига кўра, франциялик мутахассис ёзда «Реал»га қайтиш учун клуб раҳбарияти олдига икки шартини қўйган. Зидан узоқ йиллик орзуси Франция миллий жамоасини бошқариш учун камида Евро-2024 якунини кутишига тўғри келишини тушуниб турибди. Шу боис «Реал»га учинчи марта қайтишни истамоқда. Қайд этилишича, Зинеддин Мадрид жамоасида янги мавсум олдидан иш бошлаш учун мураббийлар штабига жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Грегори Дюпонни қўшиб олиш ва ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Эден Азарни таркибда қолдириш шартини қўйган. Бельгиялик футболчи Мадрид клубига айнан Зидан жамоани бошқарган даврда таклиф этилганди. Аввалроқ, Мадрид клуби ёзда Карло Анчелотти билан хайрлашмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.