Зидан «ПСЖ» билан келишувга эришди

Зидан «ПСЖ» билан келишувга эришди

«ПСЖ» клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида жамоа мураббийлар штабида ҳам ўзгаришларга қўл урмоқчи.

Europe1 хабарига кўра, «ПСЖ» клуби Зинеддин Зидан билан келишувга эришган. У тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган бош мураббий Маурисио Почеттино ўрнини эгаллайди. Қайд этилишича, Килиан Мбаппе парижликлар сафида қолишга қарор қилганидан кейин Зидан ҳам «ПСЖ»ни қабул қилиб олишга рози бўлган. Маълумот учун, франциялик мутахассис 2016-2018 ҳамда 2019-2021 йиллар давомида «Реал»ни бошқариб, жами 11та соврин, шу жумладан 3 марта ЕЧЛ бош совринига эга чиққан. Аввалроқ, Зинеддин Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатида ишламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.