Жозе Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда.

Жозе Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда.

Бунга қадар Англияда "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" каби клубларни бошқарган португалиялик мутахассис "Ньюкасл"да ишлаш ниятида.

Моуринью Туркиядаги яшаш тарзидан мамнун эмас, у "Трабзонспор"га қарши ўйиндан кейин ҳакамлик борасида шикоятлар билдиргани учун бир ўйинга четлатилганди.

Январь ойида "Рома"дан истеъфога чиқарилиб, "Фенербахче"да иш бошлаган Моур айни дамда бошқа жамоа изламоқда. Шу боисдан у "Ньюкасл" клубидагиларга ўзгаришлар бўлса, жамоани қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган.

Сўнгги икки ўйинда "Челси" ва "Арсенал"ни мағлуб қилган "Ньюкасл"да эса Эдди Хаунинг ўрнига бошқа мураббий изланаётгани йўқ. Хаудан клубдагилар еврокубоклар учун курашишни талаб қилишмоқда.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.