Search

Алонсо: “Эндрик сабрли бўлиши керак”

«Реал Мадрид» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг 19 ёшли ҳужумчиси Эндрикнинг ўйин амалиёти йўқлиги атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

« Табиийки ҳеч бир футболчи заҳирада ўтиришни истамайди. Ҳамма ўйнамоқчи, айниқса, ёш футболчилар. Лекин биз ҳозир юқори даражада рақобатдошмиз, шунинг учун имкониятлар ўйиндан-ўйинга боғлиқ. Эндрик сабрли бўлиши, ўз вақтида тайёр бўлиши керак. У «Реал Мадрид»да ўйнаяпти, унинг вақти албатта келади», — деди Алонсо TNT Sports Brasil’га берган интервьюсида. Олдинроқ Эндрикнинг “Реал”даги ҳолатидан норози экани ва январда ижарага кетишга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Related to this topic: