"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо жамоаси таркибида "Ювентус" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кенан Йилдизни кўришни истамоқда. TuttoMercatoWeb нашри хабарига кўра, нуфузли футбол агенти Жованни Бранчини Алонсо Йилдизни жуда яхши кўриши ҳақида маълумотларга эга. Турин клуби эса ўз етакчисининг тарнсфери учун 100 миллион евро талаб қилиши мумкин. Маълумот учун, туркиялик футболчи ушбу мавсумнинг 10та расмий ўйинида ўз ҳисобига 2та гол ва 4та голли узатмани ёздириб қўйди.
Кенан Йилдизга Ла Лига гранди харидор