Search

Аморим Португалияга қайтиши мумкин, аммо...

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим Португалия чемпионатига қайтиши мумкин. Журналист Крис Уилернинг маълум қилишича, Жоау Нороня Лопеш яқин вақтларда «Бенфика» президенти бўлиш эҳтимоли юқори. У Аморимни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида кўришни хоҳламоқда. Шу билан бирга, АПЛдаги омадсиз стартга қарамасдан, «МЮ» раҳбарияти яқин вақт ичида мутахассис билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. АПЛнинг 4-туридан сўнг «қизил иблислар» турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. Улар ҳозиргача атиги 4 очко тўплашга муваффақ бўлди.

The Athletic хабарига кўра эса, манкунианликлар Рубен Аморимни истеъфога чиқарса, унинг ўрнини австриялик мутахассис Оливер Гласнер эгаллашга асосий даъвогар. Клуб раҳбарияти Гласнернинг «Кристал Пэлас»даги фаолиятидан хайратланган. У «бургутлар» билан Англия кубоги ва суперкубогида зафар қучди. Ҳозирда Европа Конференциялар лигасида иштирок этмоқда. 50 ёшли мутахассиснинг ўзи ҳам топ клублардан бирини бошқаришга қарши эмас.

Related to this topic: