"Палмейрас" ҳимоячиси Луис Бенедетти фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Mundo Deportivo хабарига кўра, 19 ёшли бразилиялик футболчига "Арсенал", "Барселона" ва "Наполи" даъвогарлик қилмоқда. Бенедетти жорий мавсум "Палмейрас" сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
"Палмейрас" ҳимоячисини Европага чорлашмоқда
