Германия минтақасида ортиқча вазнли футболчилар учун махсус лига мавжуд. Унда фақат BMI (тана массаси индекси) 31 ёки ундан юқори бўлган ўйинчилар иштирок этишлари мумкин. Пфундеслигада 16та жамоа бор. Баъзи жамоаларнинг таркибида хатто аёллар ҳам бор. Учрашувлар 50 х 30 метр ўлчамдаги майдонда 1+7 форматида 70 дақиқа давом этади. Офсайдлар бор. Ўзгартиришлар чекланмаган миқдорда амалга оширилади. Учрашувлар асосий қоида бўйича тугайди. Яъни - ўйиндан кейин пивохўрлик.
Бундеслига эмас Пфундеслига
