“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот жрий мавсум ишлари у қадар юришмаётган Муҳаммад Салaҳ ҳақида фикр билдирди.
“Ўйинчилар баъзан вазиятларни бой беришади – Салаҳ ҳам инсон. Фақат биз унинг ўз имкониятларидан фойдалана олмаслигига ўрганмаганмиз, холос. Энг муҳими – у доимо «Ливерпуль» учун гол уради. Мени ташвишга солаётган охирги нарса – Муҳаммад яна гол уришни бошлай оладими ёки йўқ. У бутун умри давомида буни қилиб келган ва яқин ҳафталар ва ойларда ҳам давом этишини кутяпман. Таркибда анчагина ўзгаришлар юз берди ва ҳамма ўзаро тушунишни қайтадан йўлга қўйиши керак”, деди мутахассис.