Search

Австралиядан Ҳиндистон фуқаролиги сари

32 ёшли австралиялик Райан Уильямс 136-ўриндаги Ҳиндистон терма жамоасида ўйнаш учун Австралия фуқаролигидан воз кечди. Райаннинг онаси Мумбайдан, лекин футболчи Австралияда туғилиб ўсган, мамлакат ёшлар терма жамоаларида ўйнаган ва ҳатто миллий терма жамоада ҳам битта ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Бироқ у фаолиятининг охирида тўсатдан Ҳиндистон терма жамоаси билан шартнома имзолашга қарор қилди, аммо маҳаллий қонунлар икки фуқароликни тақиқлайди. Охир-оқибат, Уильямс ҳиндлар шарафини ҳимоя қилиш учун Австралия паспортидан воз кечди ва ҳаётини бутунлай ўзгартиришга рози бўлди. Айтганча, тажрибали вингер бугунги кунда Ҳиндистон Суперлигаси вакили "Бангалор" клуби сафида тўп сурмоқда.

Related to this topic: