Search

Пеллегринидан ўзгача таклиф

"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини футбол қоидаларига оид қизиқарли таклиф билан чиқди. Чилилик мутахассиснинг фикрича, ҳужум қилаётган жамоа тўпни ўз ярим майдони томонига ўтказишини тақиқлаш керак. Биласиз, баскетболда ҳам шунга ўхшаш қоида мавжуд: ҳужум қилаётган жамоа рақиб майдончасига ўтгандан сўнг, тўпни майдон марказидан ўз ҳудуди томон қайтариб олиб ўтолмайди. Пеллегринининг сўзларига кўра, бу қоидани футболда ҳам қўллаш ўйинни янада динамик қилади ва тўпни рақиб дарвозасига яқинлаштиради. 

Related to this topic: