Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг "Барселона"да қоладиган бўлди. Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар футболчи билан келишувни 2029 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришган. Манбада айтилишича, шартномани узайтириш ва де Йонгнинг маошини қайта тақсимлаш "Атлетик" вингери Нико Уильямсни сотиб олишда муҳим омил бўлиши мумкин. Маълумот учун, де Йонг якунига етган мавсум барча турнирларда 46та ўйин ўтказиб ўз ҳисобига 2тадан гол ва голли узатмани ёздириб қўйди.
“Барселона” Френки де Йонг бўйича бир қарорга келди
