Search

"Барселона" Решфордни ижарага олмоқчи

 Ансу Фатининг "Монако"га ижарага берилиши ҳамда Пау Викторнинг “Барселона”дан кетиши ойдинлашаётган бир вақтда каталонияликлар “МЮ” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ижарага олиш бўйича амалий ҳаракатларни бошлашди. Хабарларда айтилишича, Ла Лига чемпиони  молиявий барқарорлик бўйича лига талабларини муваффақиятли бажармоқда ва эндиликда бор эътибор эҳтимолий трансферларга қаратилади. Рэшфорд эса, Каталонияга кўчиб ўтиш учун “яшил чироқ” ёнгунча кутишга, маошини камайтирилишга ва бошқа таклифларни рад этишга тайёр.

Related to this topic: