Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўзининг икки асосий ўйинчилари: ҳимоячи Нико Шлоттербек ва ҳужумчи Карим Адейеми борасида қарор қабул қилди. Хабарларда айтилишича, иккала ўйинчи ҳам Европанинг гранд клубларида қизиқиш уйғотмоқда. "Боруссия Дортмунд" эса, бу ўйинчиларнинг шартномаларини узайтирмоқчи. Бироқ, Адейеми ва Шлоттербекнинг агентлари янги битида Европанинг энг яхши клублари учун мос бўлган паст даражадаги озодлик бандини талаб қилмоқдалар. Табиийки, дортмундликлар бундай бандни киритишни истамаяпти. Хуллас, барчаси яқин орада расман тус оладиган музокаралар орқали хал қилинади.
"Боруссия Дортмунд" ўзининг асосий ўйинчилари борасида қарор қабул қилди